Тошкент туманида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 22 июнь соат 20-00 ҳолатига кўра МАЪЛУМОТ
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.Бугунги кунда коронавирус пандемияси бутун дунёни оғир синовдан ўтказмоқда. Айни кунларда барча куч ва воситалар, маблағ ва ресурслар коронавирус эпидемиясининг кенг тарқалишининг олдини олиш, вирус билан касалланганларни талофатсиз соғайтириш, бутун мамлакатнинг санитария-эпидемиология ҳолатини барқарорлаштиришга йўналтирилган.
Бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар Тошкент туманида ҳам изчиллик билан амалга оширилиб, чора-тадбирлар дастурида белгиланган барча ишлар туман COVID-19 Штаби томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.
Тошкент тумани ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали, фуқароларимиздан, ўз оила аъзоларини касалликдан сақлаш ва вирус тарқалишини олдини олишга ҳисса қўшиш мақсадида айнан коронавирус аниқланган маҳаллалар хақида маълумот беришни сўраб, кўплаб саволлар келмоқда.
Қуйида, Тошкент тумани COVID-19 Штаби билан ҳамкорликда тайёрланган маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз:
Тошкент туманида 2020 йил 22 июнь ҳолатига COVID-19 тасдиқланган беморлар сони жами 70 нафарни ташкил этиб, улардан 39 нафар беморлар соғайган.
70 нафар соғайган ва ҳали даволанаётган беморларни яшаш маҳалласи ва иш жойи бўйича таҳлил қилинганда қуйидагича кўриниш ҳосил қилади:
Беморларнинг 6 нафари Вирусология илмий-текшириш институти ҳодимлари иш жойида касалликни юқтирган.
13 нафари чартер рейслар орқали республикамизга кириб келиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.
7 нафари Молия вазирлигининг фарроши, унинг оила аъзолари ва овсини.
3 нафари Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси овқат тарқатувчиси ва унинг оила аъзолари.
1 нафари Тошкент шахар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиника шифокори.
1 нафари касби ҳамшира ҳозирда ишламайди, Тошкент шаҳрида 11-12 апрел кунлари Шайхонтоҳур туманидаги бемор опасига муолажа қилган.
1 нафари Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” ишчиси ҳамда 7-8 май кунлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи, “Билайн” алоқа компаниясида ишлаб вирус юқтирган укасининг уйига бориб келган.
5 нафари Тошкент тумани “Уч сада” маҳалласида яшовчи аёл ва унинг оила аъзолари.
1 нафари “Ғишткўприк” маҳалласида истиқомат қилувчи, “Ўрикзор савдо мажмуаси” сотувчиси.
1 нафари Тошкент тумани, “Заргар” маҳалласида яшайди.
1 нафари Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида жарроҳлик бўлими ишчиси.
1 нафари Тошкент шаҳар “Медиапарк Қоратош” савдо мажмуасида қоровул бўлиб ишлайди.
1 нафари Тошкент тумани, “Ифтихор” маҳалласида истиқомат қилади. Келес шаҳрида чархчи уста бўлиб ишлайди.
3 нафари Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Давлат солиқ инспекцияси инспектори ва унинг яқинлари.
1 нафари Юқори Чирчиқ карантин полигонидан келган.
4 нафари Тошкент тумани, “Заҳариқ” маҳалласида истиқомат қилувчи аёл ва унинг оила аъзолари.
7 нафари Тошкент тумани, “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари.
3 нафари Тошкент тумани, “Уч сада” маҳалласида яшайди, Зангиота туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази эпидемиологи бўлиб ишлаган, ўғли ва сартарошида ҳам аниқланган.
2 нафари Тошкент тумани “Файзобод” маҳалласи аҳолиси орасидан, уларнинг бири “Туркистон” меҳмонхонаси ишчиси бўлиб ишлайди.
1 нафари “GOLDEN WINDOWS” хусусий корхонаси ишчиси.
1 нафари “QUALITY ELECTRONIKS” МЧЖ ишчиси.
1 нафари Тошкент тумани Санитария-эпидемиология инпекцияси эпидемиологи.
1 нафари Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги “Медиапарк Қоратош” савдо маркази қўриқчиси билан мулоқотда бўлган шахс.
1 нафари Юқори Чирчиқ карантин полигонида карантинда сақланаётган фуқаро.
1 нафари Санаторияга бориш мақсадида таҳлил топширганда аниқланган.
1 нафари Қон босими ошганлиги сабабли таҳлил олинганда COVID-19 инфекцияси аниқланган фуқаро.
Ёши бўйича таҳлил қилинганда: 0-18 ёшли вояга етмаганлар ичида 6 нафарни, 19-30 ёшлилар 14 нафарни, 31-40 ёшлилар 14 нафарни, 41-50 ёшлилар 17 нафарни, 51-60 ёшлилар 14 нафарни, 61-70 ёшлилар 2 нафарни, 71-80 ёшлилар 2 нафарни ташкил этмоқда.
Беморлар маҳаллалар кесимида қуйидагича:
“Зарбдор” МФЙда 7 нафар, “Бунёдкор” МФЙда 9 нафар, “Уч сада” МФЙда 8 нафар, “Сабзавот” ва “Заҳариқ” МФЙларида 4 нафардан, “Эъзоз” ва “Калас” МФЙларида 3 нафардан, “Қирариқ”, “Иқбол”, “Қашқарлик”, “Файзиобод”, “Кўксарой” ва “Чувалачи” МФЙларида 2 нафардан, “Саноат”, “Сирғали”, “Гултепа”, “Авлиё ота”, “Кўксарой”, “А.Навоий”, “Ҳиёбон”, “Калас”, “Ифтихор”, “Заргар”, “Сарке”, “Мажнунтол” ва “Ҳасанбой” МФЙларида 1 нафарни, бошқа ҳудуддан 1 нафарни ташкил этади.
2020 йил мавсум бошидан буён карантинга олинган аҳоли сони жами 3383 нафарни, улардан уй шароитида карантинга олинган аҳоли сони 3210 нафарни ва уй ва шифохоналарда (бирламчи контакт) карантинга олинганлар сони 230 нафарни ташкил этади. Шулардан уйдаги карантиндан чиқарилган аҳоли сони 2541 нафарни, ҳозирги кун ҳолатига уй шароитида карантинда қолаётган аҳоли сони 669 нафарни ташкил этмоқда. Жами шифохоналарда карантинда қолган фуқаролар сони 140 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирги кунда юзага келган вазият нафақат туманимиз фуқароларига, балки юртимизнинг ҳар бир фуқароси зиммасига катта масъулият юкламоқда. Айниқса, тиббиёт ходимларининг елкасидаги юкнинг залвори оғирдир. Коронавирус инфекцияси дунёга таҳдид солиб турган бир пайтда, тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият янада ошиши билан бирга, улар фаолиятининг ҳар куни, керак бўлса, ҳар дақиқаси қаҳрамонлик эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Лекин бу оғир таҳликалар вақтинчалик ҳолатдир ва биз барчамиз ҳамжиҳатликда айтилаётган тавсиялар ва талабларга оғишмай риоя қилиб, ушбу оғир синовдан ўта билишимиз жуда муҳимдир.
Қадрли туманимиз фуқаролари!
Карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг ва кўчага чиқиш зарурати бўлмаса уйда қолинг!
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.