Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида йўл-бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш режаллаштирилмоқда.

Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида йўл-бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш режаллаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Матбуот хизмати

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан 2021 йил 20 январдан 30 январга қадар "Тошкент шаҳрида автотранспорт воситалари тўхташ жойлари ва муаммолари тўғрисида" аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилган.

Сўровнома натижалари билан танишишингиз мумкин.

"Тошкент шаҳрида автотранспорт воситалари тўхташ жойлари ва муаммолари тўғрисида" аҳоли ўртасида сўровнома
"Тошкент шаҳрида автотранспорт воситалари тўхташ жойлари ва муаммолари тўғрисида" аҳоли ўртасида сўровнома бўйича маълумот

Сўровнома натижаларига кўра, иштирок этган 8368 нафар қатнашчилардан 8117 нафари, яьни 97 фоизи йўл бўйида нотўғри тўхташ туфайли ҳаракатланишда қийинчиликларга дуч келганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги "Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-111-сонли қарорига мувофиқ, 2022 йилда 10 та марказий кўчаларда, яъни Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.

Тошкент шаҳрида йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича лойиҳаси (Содиқ Азимов кўчаси)
Тошкент шаҳрида йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича лойиҳаси
  1. Глинка кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 202 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 20 та.
Глинка кўчаси (Нукус кўчасидан Шота Руставели кўчасига қадар)

2. Братислава кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 84 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 2 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 8 та.

Братислава кўчаси (Шота Руставели кўчасидан Бобур кўчасига қадар)

3. Миробод кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 385 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 35 та.

Миробод кўчаси (Нукус кўчасидан Шароф Рашидов кўчасига қадар)
Миробод кўчаси (Нукус кўчасидан Шароф Рашидов кўчасига қадар)

4.Авлиё ота кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 150 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 15 та.

Авлиёота кўчаси (Нукус кўчасидан Миробод кўчасига қадар)

5. Тарас Шевченко кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та.

Т.Шевченко кўчаси (Туркистон кўчасидан Бухоро кўчасига қадар)
Т.Шевченко кўчаси (Туркистон кўчасидан Бухоро кўчасига қадар)
Т.Шевченко кўчаси (Туркистон кўчасидан Бухоро кўчасига қадар)

6. Саид Барака кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та.

Саид Барака кўчаси (Ойбек кўчасидан Истиқбол кўчасига қадар)

7. Моштабиб кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 165 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 16 та.

Моштабиб кўчаси (Амир Темур кўчасидан Истиқбол кўчасига қадар)

8. Фидокор кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 120 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 12 та.

Фидокор кўчаси (Ойбек кўчасидан Амир Темур кўчасига қадар)

9. Содиқ Азимов кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 324 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 32 та.

Содиқ Азимов кўчаси (Амир Темур кўчасидан Ўзбекистон овози кўчасига қадар)
Содиқ Азимов кўчаси (Амир Темур кўчасидан Ўзбекистон овози кўчасига қадар)

10. Якуб Колас кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 180 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 18 та.

Я.Колас кўчаси (Амир Темур кўчасидан Буюк Турон кўчасига қадар)

Ўз навбатида, бугунги кунда Тошкентда автотранспорт воситалари сонининг ўсиб бориши билан бирга, автотураргоҳларга, жумладан, йўл бўйидаги тўхташ жойларига талаб кун сайин ортиб бормоқда. Йўл бўйи тўхташ жойлари тизимли равишда ташкил этилмаётганлиги сабабли пойтахт марказий кўчаларида тўхташ жойлари ҳаракат қисмидан кўра кўпроқ жой эгаллаган кўчалар сони ошганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, автомобиль ҳайдовчиларни тақиқловчи белгилар билан тўхтатиб бўлмайди. Кўп ҳолларда кўчаларда автотранспорт воситаларини тўхтаб туриш ва тўхташини тартибга солувчи шахслар ноқонуний равишда ишлаётганига гувоҳ бўламиз ва бу эса уларни кимгадир машинани қўйишга кўрсаётган хизматлар бошқа ҳаракат иштирокчиларининг кўчаларда ўтишини мураккаблаштиришига гувоҳ бўламиз.

Ижтимоий соҳа

Мазкур лойиҳани амалга ошириш билан бирга, имконияти чекланган шахслар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланишда ушбу кўчалардаги автомобиль тўхташ жойларидан келиб чиққан ҳолда 5 фоизи айнан имконияти чекланган шахслар учун ажаратилади ва уларнинг жойларидан бошқа фойдаланувчилар фойдаланиши тақиқланади. Ушбу лойиҳа асосан имконияти чекланган шахслар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланиш бепул этиб белгилаш режалаштирилган.

Ҳорижий тажриба

Ушбу лойиҳани амалга оширилиши натижасида билвосита ижобий ижтимоий томони шундан иборатки, ҳорижий давлатларда ўтказилган изланишлар натижасидан келиб чиққан ҳолда йўлдаги тибрандликларни камайиши, бошқа соҳаларда янги иш ўринларини яратилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, инсонларни эрталаб тирбандликларда камроқ вақт ўтқазиши ва бўш автомобил тўхташ жойини топиш ортиқча қийинчиликларсиз содир бўлса, инсонларни кун давомида иш жойидаги унумдорлиги ошиши ва бу орқали бутун иқтисодиётдаги самарадорлик даражаси ҳам яхшиланишига олиб келиши мумкин. 

Тошкент шаҳрида йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича лойиҳаси

Тадқиқотларга кўра йирик шаҳарлар кўчаларида автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари ташкил этилиши натижасида тирбандликларнинг 10 фоизга камайтирилишига ва бунинг натижасида мамлакат ички ялпи маҳсулотини 2 фоизга ошишига эришиш мумкин бўлади.

Шу билан бир қаторда 60 фоиз истеъмолчилар агар автомобилларнинг тўхташ жойлари муаммоси бўлса, йилига камида бир маротаба савдо мажмуаларига ва бошқа жойларга боришдан воз кечиши мумкинлиги ўтказилган сўровномалар натижалари кўрсатган.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ушбу тизимни йўлга қўйган бир қанча мамлакатларнинг тажрибаси таҳлил қилинди.

Мексика шаҳрининг Поланкано туманидаги йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари

Хусусан, Мехико (Мексика) шаҳрида (аҳолиси 21,3 млн. ташкил этади) 25 000 тадан ортиқ автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари тизими жорий этилгандан сўнг автомобилни вақтинча тўхтаб туриши учун жой ахтаришга аҳолининг бир кунда кетадиган вақти 3 – 4 дақиқани ташкил этган (тизим жорий этилгунга қадар 13 – 14 дақиқа бўлган). Аҳоли орасида ўтказилган сўровномаларда автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари ҳақида 84 фоиз ижобий фикр билдирилган бўлса, фақат 9 фоиз салбий фикр билдирилган. Шу билан бир қаторда 55 фоиз аҳоли ҳаёт тарзи сифати кўтарилганлигини, 41 фоиз аҳоли мобиллик ошганлигини, 52 фоиз аҳоли автомобилни қўйиш учун сарфланадиган вақт камайганлигини, 34 фоиз аҳоли тирбандликлар камайганлигини билдиришган.

Мексика шаҳридаги йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари

Умумий ҳисобда автомобилни қўйиш учун сарфланадиган вақт бир йилда 8,72 млн соатдан 1,99 млн соатга (77 фоизга) камайганлиги, бунда сарфланган ёқилғи 9,9 млн литрдан 2,2 млн литргача (78 фоизга) камайганлиги, ўз навбатида автомобиллардан чиқаётган зарарли газлар миқдори ҳам 78 фоизга камайган, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 9 фоиздан 50 фоизгача кўтарилган. 

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида автомобилларнинг йўл бўйи пуллик жойлари тизими жорий этилиши натижасида ҳайдовчиларнинг бўш жой ахтариш учун сарфланадиган вақти 65 фоизга камайган, тўхташ жойларида автомобилларнинг ўртача тўхтаб туриш вақти 50 минутни ташкил этмоқда (тизим жорий этилгунга қадар 6 – 8 соат бўлган), яъни битта тўхташ жойидан бир иш куни давомида қарийб 10 та автомобил фойдаланмоқда. Мазкур тизим автомобилларнинг ноқонуний тўхтаб туриши билан боғлиқ қоидабузарликлар сони ҳам камайиб боришига сабаб бўлмоқда. Хусусан, 2016 йилда 1 суткада 800 та автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 20 фоизга камайиб, 650 тани ташкил этди. 

Москва шаҳридаги йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари

Шунингдек, Москва шаҳрининг марказий қисмида автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари жорий этилгандан сўнг транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги ўртача 12 фоизга ошган, транспорт воситасини нотўғри парковка қилиш қоидабузарликлари 64 фоизга камайган, шаҳар маказига кириб келаётган шахсий автомобиллар сони 25 фоизга камайган.

Москва кеча ва бугун (Фотосурат mos.ru сайтидан олинган)

Тошкент шаҳрида автомобилларнинг йўл бўйи пулли тўхташ жойларининг ягона тизимини яратишда қаратилган асосий йўналишлар

Тошкент шаҳрида автомобилларнинг йўл бўйи пулли тўхташ жойларининг ягона тизимини яратиш шахсий автомобилдан фойдаланиш улушини ва кўчалардаги тирбандликларни камайтиришнинг асосий механизмларидан бири ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойларининг ягона тизиминини яратиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда:

1. Шаҳарнинг марказий қисмида:

- автомобилларнинг йўл бўйида тўхташлари учун ҳақ тўлаш тизими жорий этилиши шахсий автомобиль ҳайдовчиларини шахсий автомобилда шаҳар марказига келишдан воз кечишга ва жамоат транспортидан фойдаланишга рағбатлантиради, бу эса ўз навбатида кўчаларнинг бўшаши натижасида ҳаракатланишга сарфланадиган умумий вақтнинг тежалишига олиб келади;

- енгил таксилар ва каршеринг учун тўхташга рухсат берилиши ҳам шаҳар марказидаги транспорт оқимининг камайишига омил бўлади.

2. Шаҳар марказидан ташқаридаги ҳудудларга:

- аҳоли яшаш жойлари ёнида қулай тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳам кўчаларнинг ўтказувчанлигини, ҳаракатланиш тезлигини ва қулайликларниннг оширилишга хизмат қилади.

автомобилларнинг йўл бўйи пулли тўхташ жойларининг ягона тизиминини яратиш пировард натижасида кўчаларни тирбандликдан халос қилишга ва куннинг «тиғиз» пайтида автотранспорт воситаларининг ўртача ҳаракатланиш тезлигининг ошишига имкон беради.

Шаҳарнинг марказий қисмидаги кўчаларда пуллик тўхташ жойларини жорий этишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

1. Тўхташ жойларини топишнинг осонлиги:

- пуллик тўхташ жойлари худудларида бўш жойларнинг мавжудлиги;

- автомобиль тўхташ жойлари мавжуд бўлган кўчаларида автортанспорт воситасининг айланма ҳаракатини жадаллаштиришга.

2. Автомобилда шаҳар марказида бир нуқтадан иккинчи нуқтага бориш вақтининг камайиши. Бунда пуллик тўхташ жойлари худудларида бўш жойларнинг мавжудлиги жой ахтариш учун ҳаракат тезлигини камайтиришга ҳожат қолдирмайди, шунингдек тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликлари камлиги сабабли ҳаракат тезлиги ошади.

3. Жамоат транспортидан фойдаланиш жозибадорлигининг ошиши. Қўшимча йўналишлар очилиши ва ҳаракат интервали қисқариши жамоат транспортидан фойдаланиш қулайлигини оширади.

4. Пиёдалар учун қулайликлар яратилиши. Пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган худудларни автомобиллардан ҳимояланганлиги пиёдалар ҳавфсизлигини ошириб, қулай ҳаракатланиш муҳитини яратади.






Report Page