Тошкент шаҳрида ҳавонинг майда чанг зарралари билан ифлосланиши “ўрта” ва “яхши” даражада. Бу инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди 

Тошкент шаҳрида ҳавонинг майда чанг зарралари билан ифлосланиши “ўрта” ва “яхши” даражада. Бу инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди 

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов маълум қилди:

Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Тошкент шаҳри ҳавосининг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида эълон қилинган хабарларга нисбатан Табиат ресурслари вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Мамлакатимизнинг табиий хусусиятлари (қуруқ иқлим, қумли ва гилли тупроқ) сабабли атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар – чанг миқдори юқори ҳисобланади. Тошкент шаҳрида 15 та кузатув постлар мавжуд бўлиб, 2021 йилдан 2 та “Horiba” (Япония–Германия) замонавий автоматик станцияси фаолиятини бошлади. Тошкент шаҳрида 2 та замонавий автоматик станцияни ишга туширилиши илк бор атмосфера ҳавосидаги кичик ўлчамдаги

РМ 2,5 моддаларни ҳам кузатиш ҳамда аниқ маълумотлар тайёрлаш имкониятини берди.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлигининг Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини 15 та нуқтага ўрнатилган мосламалар орқали ўлчаб борилади ва кузатув натижаларига кўра Тошкент шаҳрида ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши даражаси ҳавонинг “ўрта” ва “яхши” даражадаги ифлосланиш тоифасига киради. Бу эса, инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.

Мақола эълон қилингандан кейин, Табиат ресурслари вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганиш таҳлил ишлари олиб борилиб, шаҳар ҳудудининг бир нечта нуқталарида атмосфера ҳавосидан таҳлил учун наъмуналар олинди.

Олинган таҳлил натижаларига кўра атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори меъёр даражасидан ортиқ ҳолатлар аниқланмади.

Тошкент шаҳрида экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган корхоналарда ушбу холатларни бартараф қилишга кўмаклашиш бўйича “Йўл харитаси” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.           

Шу ўринда, ижтимоий тармоқлар орқали билдирилган таҳлиллар “Хаус фреш” халқаро жамоатчилик лойиҳаси томонидан олиб борилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу ҳолатлар бўйича тегишли мутасадди вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирокида қўшимча илмий ўрганишлар ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида, Тошкент шаҳри ва хусусан, республиканинг атмосфера ҳавосининг умумий ҳолати бўйича Табиат ресурслари вазирлиги, Ўзгидромет хизмати агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан доимий назорат ўрнатилганлиги ҳамда аҳолининг ортиқча саросимага тушишларига жиддий сабаблар йўқлигини, шунингдек, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан ҳисобланган, саноат, транспорт ташламалари билан биргаликда тамаки истеъмол қилувчиларни ҳам соғлом турмуш тарзига риоя этган ҳолда ҳаёт кечиришларига чақириб қоламиз.

 


Report Page