Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Ижтимоий такси» пилот лойиҳасини амалга ошириш шартлари

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Ижтимоий такси» пилот лойиҳасини амалга ошириш шартлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Ногиронлиги бўлган шахслар ва ҳаракатланиш имконияти чекланган шахсларни, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг транспорт хизматларидан қулай фойдаланишини ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлаш мақсадида,

2024 йилнинг 25 августидан 31 декабрига қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Ижтимоий такси» пилот лойиҳасини амалга ошириш.

2. Ушбу лойиҳа доирасида қуйидаги шахслар ижтимоий такси хизматларининг фойдаланувчиси — йўловчиси ҳисобланади:

реабилитация қилишнинг техник воситалари (кресло-аравача) билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган, кам таъминланган:

ногиронлиги бўлган шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар.

3. Ташувчи ва йўловчи, қонун ҳужжатларида белгиланган айрим ҳолатларда эса — унинг қонуний вакили ўртасида йўналишсиз таксида ташиш хизматларини кўрсатиш ҳақидаги ва қуйидагиларни назарда тутувчи Ташиш шартномаси тузилади:

ижтимоий такси хизматларини кўрсатиш тартиби, шу жумладан буюртма қабул қилиш, йўловчини кутиб олиш, йўловчини жойлашган жойидан белгиланган жойга олиб боришда ёрдам бериш, шунингдек, автомобилга чиқариш ва автомобилдан тушириш, кресло-аравачаси ва бошқа багажларни (зарур ҳолларда) ортиш/тушириш, йўловчи ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсни (агар мавжуд бўлса) белгиланган жойга олиб бориш;

ижтимоий такси хизматлари учун тарифлар ва тўлов тартиби;

маршрут (йўналиш)ни ўзгартириш тартиби, тўлов олинмайдиган максимал кутиш вақти, ҳамроҳлик қилувчи шахсни ташиш шартлари;

йўловчини жойлашган жойидан Агентлик томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ белгиланган жойгача, яъни тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек, бошқа объектлар ҳамда манзиллар бўйича ташиш;

ижтимоий такси хизматлари кўрсатилмайдиган ҳолатлар, шу жумладан йўловчининг аҳволи шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилганда;

йўловчиларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш тартиби ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолатлар.

4. Ижтимоий такси хизматларини кўрсатиш учун ариза Агентлик томонидан белгиланган шаклда шахсан, телефон орқали, интернет тармоғи орқали ёки ижтимоий ходим орқали яшаш жойидаги «Инсон» туман (шаҳар) ижтимоий хизматлар марказига берилади. «Инсон» маркази:

беш иш куни ичида Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларни ушбу Шартларнинг 2- ва 5-бандлари талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади;

ижтимоий такси хизматларини кўрсатиш ёки кўрсатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ижтимоий такси хизматларига буюртма беришда йўловчини идентификация қилиш учун шахсий ID-рақамини кўрсатиб, ариза берувчини ёзма равишда ёки СМС хабар орқали хабардор қилади, шунингдек, «Ижтимоий такси» пилот лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда «Ижтимоий такси» пилот лойиҳаси ҳамкорини хабардор қилади.

5. «Ижтимоий такси» пилот лойиҳасини амалга ошириш даврида:

а) агар ижтимоий такси хизматларининг фойдаланувчиси «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида сўнгги ўн икки ой давомида кам таъминланган оила аъзоси бўлган шахс сифатида рўйхатга олинган бўлса, транспорт харажатлари қуйидаги шартлар асосида тўланади:

Ташиш шартномасига мувофиқ, йўналишсиз такси ҳайдовчисига транспорт хизматларини кўрсатиш тугалланганда бундай харажатларнинг 25 фоизи миқдорида, бироқ камида 5 минг сўм миқдорида йўловчи томонидан, қолган қисми эса — Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Ижтимоий такси» пилот лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартномага мувофиқ амалда кўрсатилган хизматлар факти бўйича 75 фоиз миқдорида, бироқ ҳар бир йўловчига ойига базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги лозим;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан белгиланган миқдорда фақат рўйхат бўйича амалда кўрсатилган хизматлар фактига кўра;

б) «Ижтимоий такси» хизматлари фойдаланувчисини кам таъминланган деб эътироф этиш «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри» ахборот тизими орқали аризани кўриб чиқишда автоматик тарзда амалга оширилади ва Ташиш шартномасида қайд этилади.

6. «Ижтимоий такси» пилот лойиҳасини амалга ошириш билан харажатлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан «Ижтимоий такси» йўловчилари учун транспорт харажатларини тўлашда лойиҳада белгиланган бир ойлик тўловларни ҳар ойнинг 5 санасига қадар нодавлат нотижорат ташкилотларига олдиндан тўлаб берилади;

кейинги ойнинг 5 санасигача нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот тақдим этиш ва бажарилмаган хизматлар учун тўланган маблағларни Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига қайтарилади.

Report Page