Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2024 йилда ривожлантириш дастури
1. Узунлиги 34,5 км бўлган 3 та коридорларни (Ш.Руставели–Шахрисабз–Янги Сергели 15,2 км, А.Темур 10,7 км, Самақанд дарвоза–Қоратош–Кўкча дарвоза–Бешқайрағоч 8,6 км) реконструкция қилииш бўйича ечимлар хамда ҳозирда юклама ортиб бораётган тирбандликлар бўлган 13 та асосий транспорт коридорларининг 361 та светофор объектларида мувофиқлаштирилган бошқарув тизими жорий этиш бўйича манзилли таклифлар ва асослантирилган хисоб китоблар ишлаб чиқилган.
2. Пойтахт марказидаги 30 та ички кўчаларда умумий сиғими 2657 машина ўринли, пуллик тўхташ жойлари ташкил этиш, хамда 21 та кўчаларда бир томонлама харакатни жорий этиш (16 та чоррахаларда юклама 25%га камаяди) бўйича аниқ ечим ва таклифлар ишлаб чиқилган.
3. Шахарга кирувчи 6 та худудларда “Тутиб қолувчи” автомобиллар тураржойи, 5 та метро бекатларига ёндош худудларда кўп қаватли парковкаларни жорий этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилган булиб, Тошкент шаҳар хокимлигига тақдим этилди.
4. Автобус магистрал ва халқа йўналишлари кучайтирилиб, мавжуд 15 та йўналишлар умумий сони 21 тага етказилади, шундан 12 та мавжуд йўналишларга ўзгартириш критилиб, 6 та янги йўналиш очилади.
5. Пойтахтга кунлик келиб кетадиган ахоли учун қулай транспорт тизимини таклиф этиш, Агламерация ахолисини шахар жамоат транспорти тармоғидан фойдаланган холда бир соатда манзилга етиб олиш имкониятини берувчи 8 та шахар атрофи экспресс йўналишлар ташкил этилади.
6. Шахар магистрал йўналишлари кучайтирилиши, шахар атрофи экспресс йўналишларида қўшимча автобуслар йўлга қўйилиши хисобига 261 минг йўловчилар жамоат транспортига йўналтирилади.