Тошкент шахрида 2022-йил 2-май куни Рамазон Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда

Тошкент шахрида 2022-йил 2-май куни Рамазон Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда


Жорий йилнинг 2 май куни пойтаҳтимизнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон Ҳайит намози ўқилиши белгиланган бўлиб, мазкур масжидларга ташриф буюрувчи фуқароларимизга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларни олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайит байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.

Мазкур автобус йўналишлари соат 03:00 дан 06:00 га қадар қуйидаги кўчалар орқали ҳаракатланган ҳолда фуқароларимизнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади:

Эслатиб ўтамиз ушбу автобус йўналишлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббусига кўра, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан ташкил этилмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Рамазон Ҳайити намозига ташриф буюришда ушбу автобуслардан фойдаланишингизни тавсия қиламиз.


Барчангизга кириб келаётган Рамазон Ҳайити муборак бўлсин !


Report Page