Тошкент шаҳрининг иситиш тизимини кутилаётган об-ҳаво ҳарорати пасайишига тайёрлаш
Ҳурматли Тошкентликлар!
Сизга маълумки, келаси хафта Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда. Совуқ ҳаволарда «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК мутахассислари кучайтирилган режимда ишлайди.
Куни кеча корхона раҳбарияти томонидан Туман Бошқармалари раҳбарлари билан йиғилиш бўлиб ўтди ва унда шаҳар иссиқлик тизимининг келаётган совуқ об-ҳаволарга тайёргарлик даражаси муҳокама қилинди.
Жумладан:
❖ авария содир бўлган жойларига зудлик билан етиб бориш учун техник транспорт тайёрланди;
❖ туну-кун ишлайдиган қўшимча навбатчи бригадалар ташкил этилди;
❖ совуқ ҳаво бошланишидан олдин иссиқлик тармоқларида мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари жадаллаштирилди;
❖ иситиш тизимларида носозликларни аниклаш ва бартараф этиш учун текширувлар сони купайди;
❖ шаҳар иссиқлик энергиясининг 10%ни ишлаб чиқарадиган 215та Veolia Energy Tashkent қозонхоналарини ресурслар билан узлуксиз таъминлаш бўйича газ ва электр энергияси етказиб берувчилари билан мувофиқлаштириш ишлари ўтказилди;
❖ шаҳар иссиқлик энергиясининг 90%ни ишлаб чиқарадиган, ҳарорат жадвалига мувофиқ иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича «Тошиссиқликмарказ» ДУК ва «Тошкент ИЭС» АЖнинг иссиқлик таъминоти корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Ноқулай об-ҳаво шароитининг оқибатларини камайтириш (минималлаштириш) учун қўлимиздан келганини қиламиз.
👉 Агар уй ичи иситиш тизимларингизда носозликлар юзага келса, Сизнинг уйга хизмат кўрсатувчи Бошқарув компаниясига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
👉 Уйларга туташган иссиқлик тармоқларида сув оқиши ёки авария ҳолатлари бўлса, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХКнинг: