Тошкент шаҳрининг айрим туманларида газ босимининг пасайиши сабабли иситишда муаммолар кузатилмоқда

Тошкент шаҳрининг айрим туманларида газ босимининг пасайиши сабабли иситишда муаммолар кузатилмоқда


Совуқ об-ҳаво сабабли, иссиқлик ташувчининг (иссиқ сув таъминоти ва иситиш) параметрлари пасайиши кузатилмоқда, бу эса тўғридан-тўғри шаҳарда газ босимининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатдир.

Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш учун газ зарур, бундай ҳолат эса иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шаҳарнинг баъзи туманлари аҳолиси «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХКга мурожаат қилмоқдалар ва иссиқлик таъминотидаги муаммолар тўғрисида хабар бермоқдалар.

Кризис холатларни енгиб ўтиш ва шаҳар аҳолисини, ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга инфратузилмаларни иссиқлик таъминоти билан таъминлаш учун энергоресурслар етказиб берувчилари билан «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК мутахассислари кечаю-кундуз ишламоқдалар.

👉Газ таъминоти корхоналари - айрим йирик ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш хажмларини қисқартириш ва аҳоли, электр ва иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар («Тошкент иссиқлик маркази» ДУК, «Тошкент ИЭС» АЖ и «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК) ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газни биринчи навбатда етказиб бериш чораларини кўрмоқдалар.

👉Иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар - шаҳар иссиқлик энергиясининг 90%-ни ишлаб чиқарадиган иссиқлик марказларининг самарадорлигини сақлаб қолиш, гидравлик режимнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун берилаётган иссиқлик энергиясининг босимини тиклашда ҳар томонлама ҳаракат қилмоқдалар.

👉Электр таъминоти корхоналари - «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХКга қарашли ижтимоий соҳа объектлари бўлган ва шаҳар иссиқлик энергиясининг 10%-ни ишлаб чиқарадиган махаллий қозонхоналарни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун ҳар томонлама ҳаракат қилмоқдалар.

Совуқ об-ҳаво мавсумида зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергиясини етказиб бериш учун тўловлар амалдаги қонунчилик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК шаҳар аҳолисининг тушунишига умид қилади ва мавжуд вазиятни яхшилаш учун барча зарур ҳаракатларни амалга оширишда давом этади.

Report Page