Тошкент шаҳридаги баъзи автобус йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича МАЪЛУМОТ

Тошкент шаҳридаги баъзи автобус йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича МАЪЛУМОТ

"Toshshahartransxizmat" AJ Axborot xizmati

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳри аҳолисидан келиб тушган мурожаатларни инобатга олиб, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб, Тошкент шаҳридаги 4 та автобус йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш белгиланди.

Жумладан, ишлаб чиқилган режага мувофиқ:

41-сонли “Чилонзор мавзеси 25-даҳа АШБ – Чилонзор буюм бозори АШБ” автобус йўналишининг ҳаракати Бунёдкор шоҳ кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобил йўли кўчаси орқали "Янги Чоштепа мавзеси"га ташкил этилмоқда.

- 121-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа АШБ - Бекобод мавзеси" автобус йўналишининг ҳаракати Қорасарой кўчасидан Дилсарой, Саҳбон, Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда 2 томонлама ташкил этилмоқда.


Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш, йўловчилар оқими кўп бўлган ва автобуслар сони етишмаётган йўналишларни ҳаракат таркиби билан тўлдириш, шунингдек, аҳоли томонидан йўлланган мурожаатлар ва ижтимоий тармоқларда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, 2021 йил 1 апрел кунидан бошлаб, қуйидаги қўшимча тадбирларни амалга оширилади.

Хусусан:

15-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси - Дўстлик метроси” автобус йўналишидаги 6 та Mercedes Benz автобуслари ўрнига 68-сонли автобус йўналишидаги 6 та ISUZU русумли автобусларга ўзгартирилади.

68-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори - Чорсу савдо маркази” автобус йўналишидаги 8 та ISUZU автобуслари ўрнига 68-сонли ва 93-сонли автобус йўналишларидаги 8 та Mercedes Benz русумли автобусларга ўзгартирилади.

Бундан ташқари, 68-сонли автобус йўналишидан бўшаган 2 та ISUZU ва 1 та SAZ-LE-60 автобуслари 26, 119 ва 55 сонли автобус йўналишларини тўлдириш учун тақдим этилади.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати



Report Page