Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида очиқ эшиклар куни ўтказилади

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида очиқ эшиклар куни ўтказилади

 • 28 апреля в 18:29

3 май куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида соат 10:00 да "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтади.


Шу куни сиз ҳамкор институтлар, дастурлар, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, қабул талаблари, ички имтиҳон ҳамда тайёрлов курслари ҳақида яқиндан танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.


⚡️Сиз учун ушбу кунда Конста ҳамда институтнинг Cover Club аъзолари томонидан мусиқий тадбир ҳам ўтказилади.


Очиқ эшиклар кунида олийгоҳга ташриф буюрган меҳмонларни махсус кўнгиллилар гуруҳи қарши олиб, ТСМРИдаги таълим тизими, ўқув дастурлари, мавжуд йўналишлар, фанлар ҳамда педагоглар билан яқиндан таништиришади.


Шунингдек, абитурентлар ўқишга киришнинг асосий талаб ва мезонлари билан ҳам батафсил таништирилади.


Экскурсия давомида абитуриентлар институтнинг дарсхоналари, кутубхонаси, ошхонаси, спорт зал, очиқ майдон ҳамда сузиш ҳавзасида ҳам бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. 


Маълумот ўрнида: Тошкент шаҳридаги Cингапур менежментни ривожлантириш институти 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сонли қарорига кўра ташкил этилган. Айни дамда институт Буюк Британиянинг Бангор, Сандерленд ҳамда Тиссайд университетларининг ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон, МДҲ ва бошқа хорижий давлатларнинг жисмоний шахслари қуйидаги йўналишларда касбий ривожланиш учун кенг имкониятлар яратилган.


Батафсил маълумот учун рақамлар :


📲 +998 71 271 77 02


📲 +998 71 113 77 02



Report Page