Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиалининг ижтимоий блокининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиалининг ижтимоий блокининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди


Бугун Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиалининг ижтимоий блокини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ижтимоий блок 212 ўринли талабалар турар жойини, 21 номердан иборат хорижий ўқитувчилар учун меҳмонхонани, 42 та хонадондан иборат филиал профессор-ўқитувчилари учун турар жойи, 100 кишилик катта ошхона, спорт зал, футбол ва волейбол спорт майдончаларини ўз ичига олади.

        Тантанали маросимда “Ўзатом” агентлиги бош директори Ж.Мирзамаҳмудов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ректорлари ва директорлари, ММФИ филиали ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.

  Тадбир давомида ММФИ филиали директори Ю.Масловга рамзий калитни топшириш маросими ҳамда ижтимоий блок объектлари билан таништирув ўтказилди, ММФИ филиалининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари бош университет ректори томонидан имзоланган ташаккурномалар билан тақдирландилар, шунингдек, ММФИ филиали талабалари томонидан саҳна кўринишлари ташкиллаштирилди.

Ижтимоий блок ММФИ филиали ўқув биноси яқинида жойлашган бўлиб, у архитектура ва дизайннинг замонавий услубларини ўзида ифода этган. Ушбу кампус талабаларни қулай ва шинам турар жой билан таъминлашга имконият яратади ва шу сабабли улар томонидан университетда таълим олиш жараёнига жиддий ёндашишга ундайди.

      Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги ММФИ филиали 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ–3875-сон қарори билан ташкил этилган. Ҳозирда филиалда талабалар бакалавриат дастурлари асосида кадрларга талаб юқори бўлган электр энергетикаси, иссиқлик техникаси ва иссиқлик физикаси ҳамда ядро физикаси ва технологиялари йўналишида таҳсил олиб келмоқдалар.


Report Page