Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида янги ўқув йили: ўзгариш ва янгиликлар

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида янги ўқув йили: ўзгариш ва янгиликлар

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ректори вазифасини бажарувчи Музаффар Жалолов, Молия-иқтисодий масалалар бўйича бош менеджер Рустам Қазақов, Ўқув ишлар бўйича биринчи проректор Ли Донг Вон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда мавзу юзасидан маълумот берилди:

— Ҳозирги вақтда олий таълим соҳасида, жумладан, IT таълим соҳасида тизимли ўзгаришлар рўй бермоқда. Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари жамиятимизнинг янада ривожланишида муҳим роль ўйнамоқда.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ТшИУ) ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали кадрларни тайёрлайдиган олий таълим муассаси хисобланиб, янги 2021-2022 ўқув йилида сўнгги ютуқлардан оқилона фойдаланган ҳолда таълим фаолиятини амалга оширмоқда.

Жумладан, 2020-йил 31 декабрь куни ТшИУ аттестациядан ўтди ва аккредитация қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг олинган сертификати Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги таълим Ўзбекистон олий таълим стандартларига жавоб беришини тасдиқлайди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Инҳа универститети ISO 9001:2015 ва O'z DSt ISO 9001:2015 сертификатларини қўлга киритди. ISO 9000 серияли стандартларига мувофиқ сифат менежменти тизими сертификатининг мавжудлиги таълим муассасасининг юқори мақомини расман тасдиқлаш, жаҳондаги етакчи рейтингларда кўрсаткичларини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.

Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кредит-модулли таълим тизимини тўлиқ жорий этиб, Жанубий Кореянинг INHA университети кредит-модулли тизимининг муваффақиятли тажрибасини қўлланиб келмоқда.

Пандемия шароитида университет профессор ва мутахассислари қисқа вақт ичида масофавий таълим бериш платформасини - IUT-DES “IUT Distance Education System” ни яратдилар ва жорий этдилар. Мазкур тизим масофадан туриб таълим беришда самарали фойдаланилади, яъни тайёрланган видео маърузаларни ва тақдимотларни юклаш ҳамда талабалар ўзлари истаган қулай вақтда кўришни имкон беради.

Ҳамкорлар кўмаги билан ТшИУда магистратура бўйича янги йўналиш — “MBA in digital transformation” (Рақамли трансформация бўйича МБА) очилди.

IT Park кўмаги билан университетда IT-Инкубация маркази очилди. Мазкур Инкубация марказининг фаолияти талабалар учун ўз инновацион стартап лойиҳаларини самарали амалга оширишга шароитларни яратишга йўналтирилган.

IT соҳасидаги ёшлар сони қамровини ошириш мақсадида 2021-йил якунигача Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Дастурлаш мактаби” ни очилиши мўлжалланган. Келгусида вилоятларда ҳам шундай дастурлаш мактабларини очиш режалаштирилган.

Университетда таҳсил олаётган вилоятдан келган талабаларнинг ижтимоий шароитларни яҳшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи ётоқхонаси ишга туширилди. Ётоқхонада 200 ўрин мавжуд бўлиб, унда ички майдонини самарали ташкил этилиши учун INHA университети (Корея Республикаси) тажрибаси қўлланилди.

2021-йил август ойида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Voice on Inha” (“Инҳа овози”) матбуот клуби ташкил этилиб, унинг асосий мақсади — ТшИУ талабаларига ўзлари учун долзарб масалаларни очиқ муҳокама қилиш имкониятини яратиб беради.

2021-2022 ўқув йили анъанавий ўқиш шаҳклда, яъни офлайн, кундузги шаклда ўтказилади. Янги ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида рақамли таълим миқёсини кенгайтириш мақсадида университетнинг дата марказини ривожлантиришга эътибор қаратилади. Шунингдек, корейс тилини самарали ўргатиш мақсадида 2021-2022 янги ўқув йилидан бошлаб ТшИУда Тошкент шаҳридаги Сежонг университети филиалининг корейс тили маркази очилди.

Report Page