Тошкент шаҳридаги 3 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади

Тошкент шаҳридаги 3 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади


Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида Фарғона йўли ва Жарқўрғон кўчалари чорраҳаси автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун вақтинчалик ёпилганлиги сабабли,          2020 йил 3 октябрдан бошлаб Жарқўрғон кўчаси орқали ҳаракатланувчи               15, 26, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:

-                    15-сонли автобус йўналишининг Қўйлиқ бозоридан Дўстлик метроси томон ҳаракати Фарғона йўли кўчасидан Почта бекати, Уйсозлар, Уйсозлар            2-тор (“1-автобус саройи” бекати), Иззат, Жарқўрғон кўчалари, Жарқўрғон кўчасидаги “Оқ дарё кўчаси” бекати, Жарқўрғон, Иззат кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда, Дўстлик метросидан Қўйлиқ бозори томон ҳаракати Иззат кўчасидан Жарқўрғон кўчаси, Жарқўрғон кўчасидаги “Оқ дарё кўчаси” бекати, Жарқўрғон, Иззат, Уйсозлар 2-тор (“1-автобус саройи” бекати), Уйсозлар, Почта бекати, Фарғона йўли кўчаси, Фарғона йўли-Янги Қўйлиқ кўчалари чорраҳаси, Фарғона йўли кўчаси орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди; 

-                    26-сонли автобус йўналишининг Янгиобод мавзесидан Олой бозори томон ҳаракати Иззат кўчасидан Жарқўрғон кўчаси, Жарқўрғон кўчасидаги “Оқ дарё кўчаси” бекати, Жарқўрғон, Асалобод, М.Ашрафий кўчалари, “Фарғона (Рисовый) бозори” бекати, Фарғона йўли кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда, Олой бозоридан Янгиобод мавзеси томон ҳаракати Фарғона йўли кўчаси, “Фарғона (Рисовый) бозори” бекати, кўприк ости йўли, М.Ашрафий, Асалобод, Жарқўрғон кўчалари, Жарқўрғон кўчасидаги “Оқ дарё кўчаси” бекати, Жарқўрғон, Иззат кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди;

-                    106-сонли автобус йўналишининг Хўжа маҳалласидан Жанубий вокзал томон ҳаракати Иззат кўчасидан Жарқўрғон кўчаси, Жарқўрғон кўчасидаги “Оқ дарё кўчаси” бекати, Жарқўрғон, Асалобод, М.Ашрафий кўчалари, кўприк ости йўли, “Фарғона (Рисовый) бозори” бекати, А.Фитрат кўчаси орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда, Жанубий вокзалдан Хўжа маҳалласи томон ҳаракати А.Фитрат кўчаси, “Фарғона (Рисовый) бозори” бекати, кўприк ости йўли, М.Ашрафий, Асалобод, Жарқўрғон кўчалари, Жарқўрғон кўчасидаги “Оқ дарё кўчаси” бекати, Жарқўрғон, Иззат кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди. 


        Йўналишлар ҳаракатига киритилаётган вақтинчалик ўзгартиришлар натижасида, йўналишлардаги қатнов вақтлари ва автобусларнинг оралиқ интервал вақтлари амалдаги вақтлардан ортиши мумкин.

Кўча-йўл тармоқларида автомобиллар ҳаракатининг вақтинчалик чекланиши ҳолатларига кўра, юқорида келтирилган йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин. 


Report Page