Тошкент шаҳрида велошеринг тизимини жорий этиш юзасидан аҳоли фикр мулоҳазалари ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида велошеринг тизимини жорий этиш юзасидан аҳоли фикр мулоҳазалари ўрганилмоқда

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрдаги "Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортдан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланиши ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 812-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида велосипед транспорт турини оммалаштириш, қисқа муддатли велосипедни ижарага бериш тизими bike sharing тизими жорий этиш режаллаштирилмоқда.

bike sharing тизимини ташкил этиш бўйича биринчи босқич лойиҳаси

Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тегишли идоралар билан биргаликда велосипед транспорт турини альтернатив транспорт тури сифатида ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Ҳусусан, "Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаси" Концепциясига мувофиқ, Тошкент шаҳрида умумий узунлиги 606 км ташкил этаётган велосипед йўлакларини лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.


Ҳозирда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва маҳаллий давлат идоралар томонидан 12,4 км узунликдаги велосипед йўлакчалари аҳоли фойдаланиши учун топширилган.

Шу билан бирга, велосипеддан муқобил транспорт тури сифатида фойдаланиш, аҳолини соғлом турмуш тарзига йўналиштириш ва велосипед транспортини жозибадорлигини ошириш мақсадида, велосипед тураргоҳлари, велосипед ижара марказлари ҳамда “bike sharing” хизматларидан фойдаланиш учун электрон тўлов инфокиоскларини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. 

Ҳозирда, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан бошланғич пилот лойиҳа сифатида Тошкент шаҳрининг 4 та нуқталарида bike sharing тизимини ташкил этиш режаллаштирилган.

Тошкент шаҳрида велосипедларни ижарага бериш тартибининг дастлабки таклиф лойиҳаси юзасидан фикрларингизни ушбу ҳаволада қолдиринг.

Мазкур лойиҳани жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда ташкил этиш кўзда тутилган!