Тошкент шаҳрида тирбандликни олдини олиш учун қандай ишларни амалга ошириш кўзланган?

Тошкент шаҳрида тирбандликни олдини олиш учун қандай ишларни амалга ошириш кўзланган?


Куни кеча Тошкент шаҳрида кузатилган 10 баллик тирбандлик ҳолатлари анчагина камайган бўлса да пойтахтдаги тирбандликлар масаласи ҳам ҳали ҳануз кун тартибидан тушгани йўқ. Айниқса куннинг тиғиз пайтлари шаҳарнинг бир қатор кўчаларида турнақатор тирбандликлар кузатилиб турибди.

Шу каби ҳолатларни кўриб Тошкент шаҳри ҳам йирик мегаполислар сингари трафикни бошқариш муаммосига дуч келаётганлигини англаб етиш мумкин.

Тўғри ҳозирги кунда пойтахтимиздаги ҳаракат ва тирбандликлар Москва, Лондон, Нью-Йорк ва бошқа катта шаҳарларидан анча яҳшироқ бўлиши мумкин. Аммо мазкур масалани ечимига қаратилган ишлар тезкор равишда амалга оширилмаса Тошкентнинг аҳолиси санаб ўтилган шаҳарлардан кам бўлсада унда кузатилатган тирбандликлар улардагидан ўтиб кетиши мумкин.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида доимий яшовчи 3,02 млн, кунлик шаҳарга келиб кетувчи 1,5 млн, вақтинчали истиқомат қилувчи аҳоли 0,48 млн. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган 760 минг автотранспорт мавжуд бўлиб (йилига 76 мингтага ортиб бормоқда), транспорт воситалари доимий ҳаракатланадиган асосий йўл кўча тармоқлари узунлиги 470 км бўлиб 380-400 минг автотранспорт ҳаракатланишига мўлжалланган.

Шу билан бирга кунлик шаҳарга кириб чиқувчи автотранспорт сони 160-220 минг бўлиб, кун давомида шаҳар йўлларида 900 мин-га яқин автотранспорт навбатма навбат ҳаракатланмоқда. Бу эса йўл тармоғининг бир вақтнинг ўзида ҳаракатланиш сиғимидан 2 баробар кўп бўлган автотранпортлар ҳаракатланаётганини англатади.

Аҳолининг кунлик ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжи 9 млн. ташкил этиб, ундан 3 млн. пиёда ҳаракатланиш, 6 млн. эса транспортда харакатланишга тўғри келади.

Транспортда харакатланишнинг 25%, яни 1,5 миллиони автобус, метро ва микроавтобусларда, қолган 4,5 миллиони, шахарда кун давомида харакатланадиган бир миллион (760 мингта доимий рўйхатдаги ва 240 мингта кунлик келиб кетувчи) автотранспортда амалга оширилади.

Юқоридаги сабаблар, йўл таъмирлаш ишлари хамда транспорт оқимини самарали бошқарув тизими йўқлиги, тирбандликларда харакат тезлиги 7 км/соатгача тушуб кетиши, ахолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3 - 4 йил олдингига нисбатан қарииб икки баробарга ортгани, бунинг ортидан секин харакатланаётган транспортларнинг ортиқча ёқилғи сарфи ва зарарли газларни чиқариши натижасида, иқтисодий йўқотишлар ва мамлакатимиз экологиясига зарар ҳам ортиб бормоқда.

Аҳолини кунлик ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини қондириш, бунда йўлга сарфланадиган вақт ва моддий ресурслар самарадорлигини оширишга, жахон тажрибасига кўра, сифатли, қулай, хавфсиз ва жозибадор жамоат транспорти тизимини жорий этиш орқали эришилади.

Шу нуқтаи назардан ҳукуматнинг тегишли ташкилотлари тирбандликни олдини олиш масаласига бўлган эътиборлари ортиб бормоқда.

Жумладан, мавжуд ҳолатда ахолини харакатланиши йўналишлари ва вақтлари бўйича самарали ташкил этилган, гавжум жойларгача “бир қадам” томоили асосида жойлаштирилган бекатлар ва инфратузулма объектлари, барқарор тезликда харакатланадиган, йўналишлари қулай боғланган жамоат транспорти тизимини жорий этиш, учта асосий йўналишларда олиб бориладиган ишлар хисобига амалга оширилмоқда.

Биринчидан, шаҳардаги мавжуд оқимларни (транспортный нагрузкани) йўл кўча тармоғи бўйича тақсимланишини, янги зичлаштириладиган ҳудудлардан йўл тармоғига тушадаган юкламани, таклиф этиладиган жамоат транспорти самарадорлигини ҳамда йўл кўча тармоғига тушадиган юкламаларни қайта тақсимланишини олдиндан баҳолаш воситаси сифатида Тошкент шахри транспорт макромодели ишлаб чиқилди. Ҳусусан, ушбу модел “Жахон банки” грант маблағлари хисобига жалб қилинган экспертлар гурухи билан хамкорликда калибровка ишлари амалга оширилмоқда. Ишлар ноябр ойида якунланади.

Иккинчидан, жамоат транспорти янгиланган харакат таркиби (автобуслар)дан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ахолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида автобуслар йўналиш тармоғини доимий такомиллаштириб бориш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан умумий узунлиги 44 км бўлган кўча йўл участкаларида алоҳида автобуслар йўлаги ташкил этилиб, хозирда ушбу йўлаклардан 16 мингта автобус қатновлари кунлик амалга оширилмоқда ва 600 минг йўловчининг кунлик умумий (ўртача 10 минутдан) 100 минг соат вақти тежалишига эришилди.

Учинчидан, умумий узунлиги 472 км. бўлган транспорт доимий харакатланадиган асосий артериялар ҳисобланган кўчаларда, жамоат транспорти ҳаракат устуворлиги, бекатлар ва пиёдалар учун қулай ва хавфсиз инфратузилма, транспорт оқимини самарали мувофиқлаштирилган бошқаруви (ақилли светофорлар) тизимини ичига олган комплекс чора-тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Шулар қаторида жорий холатни яхшилаш, ахолини харакатланишга бўлган эхтиёжини сифатли, қулай ва хавфсиз хизматлар орқали қондириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш зарурурияти кузатилмоқда.

1. Жамоат транспорти самарадорлигини ошириш, йўловчиларнинг ҳаракатланишга сарфлайдиган вақтларини камайтириш мақсадида, пересадка қилишга мўлжалланган қулай тарифларни кенг қўллаган ҳолда қисқа масофали автобус йўналишларини жорий этиш.

2. Тирбанд кўчаларда автобуслар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланишда йўқотилаётган вақтни камайтириш мақсадида, шоҳ кўчаларда фақат тўғри ҳаракатланадиган магистрал автобус йўналишларини жорий қилиш.

3. Пойтахтга шаҳар атрофи ҳудудларидан кунлик кириб келадиган ҳамда етказиб чиқувчи ва магистрал йўналишлар кесишган жойларда пиёдалар учун қулай хавфсиз мухитни (инфратузилмани) яратиш.

4. Коридор тамоили асосида светофорларнинг мувофиқлаштирилган бошқарув тизимини, хамда жамоат транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш (усутуворик, қулайлик ва хавфсизликни таъминлаган холда), умумий узунлиги 472 км, 605 та светофор объектлари бўлган коридорларимизда ишларини амалга ошириш талаб этилади.

Бу ишларнинг биринчи босқичида умумий узунлиги 125 км. бўлган асосий юкламалар ва тирбандликлар кун давоимида кузатилаётган кўчаларда амалга оширилиши керак.

Маълумот учун: келтириб ўтилган Зарур ишлардан хозирда, коридор тамоили асосида ечимлар ишлаб чиқиш бўйича, актуал бўлиб турган 125 км йўл кўча тармоғининг 55 км. лик участкалари (А.Темур, Шахрисабз, Ш.Руставели, Янги Сергели, Бобур, Самарқанд дарвоза, Кўкча дарвоза, Бешайрағоч ва бошқалар) устида ишлар олиб борилмоқда.

5. Агламерация худудини боғлайдиган темирйўл йўловчи ташиш (электричка) тизимини такомиллаштириш, янги автобус йўналишларини жорий этиш хамда қулай транспорт ўтиш боғламаларини ташкил этиш орқали шахарга кирувчи транспорт оқимини камайтириш.

6. Шаҳарда юк транспорти харакатини чеклаш ва ТХАЙ бўйлаб айланма харакатланишга йўналтириш, шахар ичидаги юк транспорти харакатланадиган вақти ва йўлларини аниқ белгилаб бериш.

7. Автомобиль йўлининг темирйўл билан кесишмаларида, транспорт боғлиқлигига талаб юқори бўлган (белгиланган критериялар асосида аниқланган) худудларда каналлар устидан ҳудудларни боғловчи кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш.

Автомобил саноати кескин ривожлана бошлагандан буён йирик шаҳарларда шу жумладан пойтахтимизда ҳам тинимсиз равишда тирбандликлар содир бўлмоқда. Оқибатда, кўплаб инсонларнинг қимматли вақти кўчада ўтиб кетмоқда.

Йўлларда тирбандликларнинг келиб чиқишига бир нечта омиллар сабаб бўлади. Жумладан, машиналар сонининг ўта кўплиги, кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўтказилиши, ҳайдовчиларнинг тартибсиз ҳаракатланиши, йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлиши ёки ноқулай об-ҳаво шароити машиналар ҳаракатини чеклаб қўйиши мумкин.

Шу муносабат билан маҳаллий ҳокимият вакиллари тирбандликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни асосий вазифалари этиб белгилаб ҳорижий тажибада синовдан ўтган лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Шу билан бирга рақамлаштириш ва инновациялардан кенг фойдаланиш мазкур масалани ечими сифатида қаралмоқда.


Report Page