Тошкент шаҳри бўйича ишчи гуруҳлар томонидан  228 та кўп квартирали уй ва 3 та ижтимоий объектда электр таъминоти тикланди

Тошкент шаҳри бўйича ишчи гуруҳлар томонидан  228 та кўп квартирали уй ва 3 та ижтимоий объектда электр таъминоти тикланди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазириги бошқарма бошлиғи Обиджон Мўминов маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Тошкент шаҳри ҳудудларида бошқарув сервис компаниялари, ширкатлар фаолиятига кўмаклашиш бўйича тузилган тезкор “авария-бригадалар” томонидан бажарилган ишлар хусусида ахборот:

Дастлаб, қиш мавсумида Тошкент шаҳри аҳолисини қийнаётган муаммоларни қабул қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳлар шаклантирилди.

Соҳа ва ҳудудлар бўйича вазир ўринбосарлари бошчилигида ходимлар туманларга бириктирилди.

Шунингдек, вазирликда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш, маъсул ижрочиларга етказиш ва бажарилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича 24 соатлик диспетчерлик штаби ташкил этилди.

 Тошкент шаҳри бўйича жорий йилнинг 17 январь ҳолатига ишчи гуруҳлар томонидан  228 та кўп квартирали уй ҳамда 3 та ижтимоий объектда электр таъминоти тикланди, 97 та кўп квартирали уйда иссиқлик тармоғи таъмирланди.  102 та кўп квартирали уйнинг электр кабеллари алмаштирилди.  32 та куп квартирали уйнинг ертўла қисмидаги қувирлари, 4 та уйнинг лифт ускуналари таъмирланди. 128 та кириш йўлакларидаги эшикларга доводчик ўрнатилди. 34 та электр шит, 7 та трансформатор ускуналари таъмирланди.

Мисол учун:

Чилонзор тумани: 28 та кўп квартирали уйда электр таъминоти тикланди, 17 та кўп квартирали уйда иссиқлик тармоғи таъмирланди. 24 та кўп квартирали уйнинг электр кабеллари янгисига алмаштирилди.  9 та кўп квартирали уйнинг ертўла қисмидаги қувирлар таъмирланди. 22 та кириш йўлакларидаги эшикларга доводчиклар ўрнатилди. 11 та электр шит, 1 та трансформатор ускуналари таъмирланди.

Шунингдек, Учтепа туманида  31 та кўп квартирали уйнинг электр таъминоти тикланди, 13 та кўп квартирали уйда иссиқлик тармоғи, 2 та кўп квартирали уйнинг ертўла қисмидаги қувирлар, 15 та электр шит, 1 та трансформатор ускунаси таъмирланди.  16 та кўп квартирали уйдаги электр кабеллар алмаштирилди. 24 та кириш йўлакларидаги эшикларга доводчиклар ўрнатилди.

Мирзо Улуғбек тумани:

Феруза мавзесида 2 та кўп квартирали уйларнинг 12 та кириш йўлакларидаги эшикларга доводчиклар ўрнатилди;

1 та махсус юк машинасида қум ва туз аралашмаси йўлакларга сепилди;

Ҳудудда темир эшикларни ўрнатиш ишлари бошланди;

Электр таъминоти бўйича:

4 та носоз электр шитлар таъмирланди;

1 та носоз трансформатор ускунаси таъмирланди;

Иссиқлик таъминоти бўйича:

Геофизика мавзесида қозонхона иш фаолияти тикланди. Натижада 17 та кўп квартирали уй иссиқлик билан таъминланди.

Ҳумоюн мавзесида 1 ва 2 қозонхоналар иш фаолияти тикланди ва натижада 38 та кўп қаватли уй ҳамда 3 та ижтимоий объект иссиқлик билан таъминланди.

Тараққиёт МФЙда 2 та хонадоннинг иссиқлик тизимлари таъмирланди;

Қорасув мавзесидаги кўп квартирали уйларнинг ертўла қисмининг иссиқлик қувурларидаги носоз задвишка қувурлари алмаштирилди;

Музлаб қолган сув қувурлари эритилиб соз ҳолатга келтирилди.

Юнусобод тумани:

Марказ-6 да 5 та уйнинг кириш йўлаклари тозаланди;

Электр таъминоти бўйича:

Марказ-4 да 3 та кўп квартирали уйларнинг электр таъминоти тикланди;

Иссиқлик таъминоти бўйича:

К.Зарипова кўчасидаги иссиқлик қувурида Д100 14 метр алмаштирилиб авария бартараф этилиб, иссиқлик тизими тикланди.

Йўлаклардаги қорларни тозалаш бўйича:

2023 йил 11 – 17 январь кунлари республикадаги бошқарув ташкилотлари томонидан 16 247 нафар ишчи ходим жалб қилиниб, кўп квартирали уйларнинг 87 335 та кириш йўлаклари қордан тозаланди. 698 016 кв/м майдонга қум-туз аралашмаси сепилди, 4 361 та уйнинг том ва соябонларидаги сумалаклар олиб ташланди. Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда  қор ёғиши натижаси синган 1874 та дарахт тартибга келтирилди.

Report Page