Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти адвокатлари билан ҳибсхона шахсий таркиби вакиллари ўртасида Учрашув бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти адвокатлари билан ҳибсхона шахсий таркиби вакиллари ўртасида Учрашув бўлиб ўтди


Бугун, 20 апрель куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 6-минтақавий ҳудуд 1-сонли тергов ҳибсхонасининг мажлислар залида, "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари талабларига қатъий риоя қилиш мавзусида, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий ҳудуд 1-сонли тергов ҳибсхонаси масъул ходимлари ва адвокатлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи Илёс Юсупов баёнот билан чиқиб, ушбу соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар билан иштирокчиларни таништирди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий худуд 1-сонли тергов ҳибсхонасининг бошлиғи полковник Э.Дусанов билан биргаликда ҳибсхона шахсий таркиби ҳам иштирок этди. Учрашув сўнгида, мутахассисларга савол–жавоблар қаторида мурожаатлар ҳам бўлди.

Адвокатлар палатаси

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page