Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётган эркакни қўлга олди

Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётган эркакни қўлга олди

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

ИИББ Тошкентда вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётган эркак ҳақидаги хабарлар юзасидан текширув бошлаган эди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан 27 ёшли О.Д. исмли шахс қўлга олинган.

Telegram мессенджерида мактаб ўқувчиларининг оналари бир бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабарни улашишган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига (“Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари”) мувофиқ, ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берган.

Ҳозирги вақтда дастлабки тергов текширувлари олиб борилган, ушбу хабарларни тарқатувчи Telegram каналидаги гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинганлар.

Суриштирув ишлари давомида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ва ўқувчиларнинг ўзлари, маҳаллий аҳоли сўроқ қилинган ва гумонланувчининг тахминий фотосурати яратилган. Маҳаллий ҳудудни ўрганиш вақтида эркак қўлга олинган.

Маълум қилинишича, ўқувчилардан бири уни таниб қолган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 129-модда 1-қисми билан (шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш) жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ аҳолидан юқоридаги каби ҳолатларда зудлик билан профилактика инспекторларига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўрайди.

Манба: Аср.уз

Ҳуқуқ олами каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g



Report Page