Тошкент шаҳар ИИББ кундалиги: профилактик тадбирлар ва гуманитар ёрдам

Тошкент шаҳар ИИББ кундалиги: профилактик тадбирлар ва гуманитар ёрдам


Инфекция тарқалишини олдини олишда аҳолининг хабардорлиги масаласи муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда барча давлат идоралари ушбу йўналишда барча кучларни ишга солдан ҳолда фаолият юритмоқдалар: мақола ва инфографикалар, видеосюжетлар тайёрланмоқда, соғлиқни сақлаш ва қонунчилик соҳасидаги мутахассислар билан интерьвюлар ташкил этилмоқда. Шунга қарамасдан ҳамма ҳам телевидение орқали узатилаётган хабарларни кузатмаслиги, ижтимоий тармоқ ва босма ОАВлардаги мақолаларни ўқимаслиги мумкин. Баъзилар мазкур каналлар орқали узатилаётган хабаларга ишонмаса, бошқаларда вақт етишмаслиги эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун пойтахт аҳолиси билан мулоқот муҳим аҳамият касб этмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳар кун ушбу йўналишда иш олиб бормоқдалар.

Мирзо-Улуғбек тумани ички ишлар бўлимлари хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари март ойининг сўнги кунида ҳам ушбу йўналишдаги ишларни давом эттиришди. Ходимлар бир неча кишилардан (аксарият кекса ва имконияти чекланган инсонлардан) хабар олиб, эпидемиологик ҳолат ва зарур эҳтиёт чоралари ҳақида уларга маълумот беришди. Шунингдек уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказилди. Қайд этиш жоизки, бу каби ёрдамлар шу пайтгача ҳам мунтазам равишда, эпидемиологик ҳолатдан қатъий назар олиб борилаётган эди.

ИИББ аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган бошқа вакилларидан: кам таъминланган кўп фарзандли оилалар, саломатлиги туфайли уйларини тарк этиш тавсия этилмайдиган фуқаролардан ҳам хабар олиб туришади. Улар учун зарур озиқ-овқат тўпламлари тайёрланиб, етказилди.

Бундан ташқари, Тошкент кўчаларида ёшлар билан профилактик суҳбатлар давом этмоқда. Хавф даражасини тушуниб етмаган ёшлар одатий тарзда ҳаракатланишда давом этишмоқда, шунинг учун кўчаларда юрган аҳоли билан тушунтириш ишлари ўтказилмоқда. Баъзида ходимларга кўчаларда учраган ёшлар ҳолат ҳақида хабардор эканликларини маълум қилиб, кўчага зарурат юзасидан чиққанликларини айтиб, масъулиятни ҳис этишларини билдирадилар.

Ярмаркалар ўтказилиши яна бир мунтазам тадбирлардан бирига айланди: Оққўрғон маҳалласи аҳолиси учун арзон нархда озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди. Натижада фуқаролар яқин орада уйларидан чиқиб бозорларга боришлари эҳтиёж бўлмайди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўлланилаётган чоралар инфекция тарқалишига қарши йўналтирилган бўлиб, муносиб баҳоланади, деган умиддамиз.








Report Page