Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари фуқароларга карантин даврида ёрдам беришмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари фуқароларга карантин даврида ёрдам беришмоқда


Коронавирус тарқалганлиги сабабли Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини карантин тартибига риоя қилишларини сўрайдилар. Шу билан бирга улар пандемия сабабли қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам беришмоқда.

Юнусобод тумани ИИО ФМБ ички ишлар бўлими ходимлари бефарқ бўлмаган ҳомийлар билан бирга ёлғиз истиқомат қиладиган кексалар, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган инсонлардан, ҳамда уй карантинида бўлган оилалар ҳолидан хабар олишди. Уларнинг барчаларига озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари етказилди.

Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари ҳам бундай ташаббусдан четда қолишмади. Улар ҳам ижтимоий ҳимояланмаган фуқароларга – кўп фарзандли ва кам таъминланган оилаларга, ҳамда ёлғиз кексаларга манзилли ёрдам беришди. Албатта тадбирлар давомида барча ходимлар тиббий ниқоб тақиб ва қўлқоплар кийиб, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда иш олиб боришди. Олмазор тумани шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор ҳудудида яшовчи 37 та оилаучун зарур озиқ-овқат ва тиббий ниқоблардан ташкил топган гуманитар ёрдам тўпламлари етказилди. Бундан ташқари, ходимлар аҳолига хавфли вирус ва унга қарши кураш ҳақидаги муҳим маълумотни етказишга ҳаракат қилишмоқда.  

 







Report Page