Тошкент педиатрия институти ва эндокринология диспансери врачлари Муроталида тиббий кўрик ўтказишди

Тошкент педиатрия институти ва эндокринология диспансери врачлари Муроталида тиббий кўрик ўтказишди


Пискент тумани Муротали маҳалласида Тошкент Педиатрия тиббиёт институти эндокринология кафедраси ходимлари ва вилоят эндокринология диспансери шифокорлари томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда ҳудуддаги 40 ёшдан ошган аҳоли диабет ва диабет олди холатлар бўйича скрининг текширувларидан ўтказилди.

Скрининг кўриклари давомида 125 нафардан ортиқ аҳолида кондаги қанд миқдори текширилди, вазн, бўй ва тана мувофиқлиги ўрганиб чиқилди. Улар орасида:

-4 та фуқарода қандли диабет;

-11 та фуқарода кандли диабет олди холати;

-4 та фуқарога семизлик ташхиси қўйилди.

Уларга эндокринологлар томонидан зарур тиббий тавсиялар берилди. Касаллик аниқланган беморлар "Д" назоратига олинди.

Report Page