“Тошкент пахта тозалаш заводи”да ёнғин содир бўлди
![](/file/020370134d22576b7df55.jpg)
Жорий йилнинг 16 апрель куни соат 17:13 да Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, "Тинчлик" МФЙ Мунаввар кўчасида жойлашган “Реал Текст” МЧЖга қарашли “Тошкент пахта тозалаш заводи” ҳудудида очиқ майдонга ёйиб қўйилган тахминан 100 килограмм “Наманган-77” 5-навли пахта хом ашёси ёнган.
Ёнғин ўчириш жангавор бўлинмалари ёнғин жойига соат 17:20 да етиб борган. Содир бўлган ёнғин соат 17:30 да ўраб олиниб, соат 18:10 да тўлиқ бартараф этилган.
Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга жами 3 та ёнғин ўчириш жангавор бўлинмалар ҳамда 20 нафар қутқарувчи жалб қилинган.
![](/file/363064b0f2395059e9aa7.jpg)
Қутқарувчиларнинг саъй ҳаракатлари натижасида 4 та бунт тахминан 8000 тонна пахта хом ашёси сақлаб қолинган.
Содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, Т-28 русумли пахта ортиш юклама тракторининг носозлиги деб топилди.