“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг аксарият станция ва корхоналарида ободончилик, тозалик куни ўтказилди!

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг аксарият станция ва корхоналарида ободончилик, тозалик куни ўтказилди!


Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилди. Жойларда қорлар, музлар эришни бошлади. Бундан унумли фойдаланиб, “Тошкент МТУ” УК нинг аксарият станция ва корхоналарида ободончилик, тозалик куни ўтказилди.

Унда станция ҳудудлари қор ва музлардан тозаланиб, дарахт кўчатлари экилди. Бундан ташқари темир йўл остидаги сув ўтиш йўлларида ҳам тозалаш ишлари амалга оширилди. Станция ҳудудидаги темир йўл ва унинг атрофига ташланган шох-шаббалар, чиқиндилар йиғиб олинди.












Report Page