Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати оралиқ интервалини қисқартириш мақсадида Россиядан 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади

Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати оралиқ интервалини қисқартириш мақсадида Россиядан 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади

https://t.me/aoka_uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-октябрдаги “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-5260-сонли қарори ҳамда 2022-йил 8-июлдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-313-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитенида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, метрополитендан фойдаланаётган йўловчилар оқими хусусидаги ўрганишлар хулосасига кўра 2021 йилнинг ўтган даврига нисбатан ҳозирги вақтда йўловчилар сони 150-200 мингга ортган. Кунлик йўловчилар сони эса 450-480 мингни ташкил қилмоқда. Юқоридаги рақамлар асососида хулоса қилинганда 2022 йилнинг сентябр ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда. 

Йўловчиларга янада сифатли ва қулай тарзда хизмат кўрсатиш мақсадида “Тошкент метрополитени” ДУК томонидан бир қанча ишлар амалга оширилиши режаланган бўлиб улар қуйидагилардан иборат:

поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали эрталабги тиғиз вақтларда ( 07:30 дан 09:30 га қадар) “Чилонзор” йўналишида 2,5-3 дақиқа, “Ўзбекистон” йўналишида 3,5-4 дақиқа, “Юнусобод” йўналишида эса 5-6 дақиқа этиб белгиланади; 

платформадаги тирбандликни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда метрополитенда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўловчиларнинг бекатларга кириш тартиби назоратга олинади. 

Жумладан, келгусида интервалларни янада камайтириш мақсадида Россия Федерациясининг “Метровагонмаш” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган замонавий турдаги 14 та янги ҳаракат таркибларини ҳарид қилиниши режалаштирилган.

Report Page