“Тошкент марказий” темир йўл вокзалида “Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналишида ҳаракатини бошлаган 301/302-сонли янги халқаро йўловчи поездини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.

“Тошкент марказий” темир йўл вокзалида “Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналишида ҳаракатини бошлаган 301/302-сонли янги халқаро йўловчи поездини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.




Тантанали маросимда Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда “Рохи охани Тожикистон” ДУК раҳбарияти, Тожикистон халқ демократик партияси аъзолари, Темир йўл фахрийлари, шунингдек, Тожикистон маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат жами 200 нафардан зиён меҳмон бевосита иштирок этиб, бугунги тарихий шодиёнага гувоҳ бўлишмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакиллари ҳамда бошқа меҳмонлар икки давлат ўртасидаги алоқалар кун сайин мустаҳкамланиб бораётганини, бундай транспорт қатновларининг йўлга қўйилиши халқларимиз ўртасидаги узилиб қолган ришталарни қайта тиклаш, ўзаро борди келди алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб, бундай имкониятларни яратаётган ҳар икки давлат раҳбарларига чексиз миннатдорчиликларини айтиб ўтдилар.

Report Page