"Тошкент кимё-технология институти - молиявий эркинлик, мустаҳкам моддий-техник база, рақобатбардош таълим"

"Тошкент кимё-технология институти - молиявий эркинлик, мустаҳкам моддий-техник база, рақобатбардош таълим"

Расмий хабарлар

2021 йил юртимизда ўтган йиллар сингари ёшларимизни олий таълим олишлари учун кенг имконият ва шароит яратилди. Бу статистикани кўп бор айтилаётган бўлсада ёшларни олий таълим билан қамров даражаси 9 %дан 28% га етди. 


Жаҳон Банки экспертларини жалб қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш, чет элдан малакали кадрларни жалб қилиш, етук иқтисодчилар, тажрибали ректорлар жамоаси ва албатта меҳнаткаш, янгиликларга интилувчан профессор-ўқитувчилардан иборат жамоа берган таклиф ва ташаббуслар 2021 йилда олий таълим тизимизда амалга оширилган ислоҳотлар, амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришларни якуни сифатида 2021 йилнинг 24 декабрида муҳтарам президентимиз томонларидан 2 та инқилобий, кўплаб ижобий муҳокамаларга сабаб бўлган, халқаро кузатувчилар эътирофига сазовор бўлган «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-60-сон қарори, «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарорлари имзоланди.

Қарорга асосан 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик, академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллиги берилди. Қувонарлиси ушбу 35 та етакчи давлат олий таълим муассасалари қаторида Тошкент кимё-технология институти ҳам бор. 


Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик, академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллиги берилгандан сўнг Тошкент кимё-технология институти 2022 йилда бир қатор мақсад ва вазифаларни белгилаб олди.


– Тошкент кимё-технология институтини халқаро талабларга мослаштириш:

– Тошкент кимё-технология институтида тегишли бўлимлар, кафедралардан олинадиган турли ҳисобот ва маълумотлар сонини камайтириш, ҳужжатларни қоғоз шаклидан воз кечиш, бошқарув тизимини рақамлаштириш мақсадида «Рақамли университет» лойиҳаси доирасида барча жараёнларни рақамлаштириш;

– Тошкент кимё-технология институтида илмий фаолиятни яхшилаш ва салоҳиятни ошириш;

– Тошкент кимё-технология институтида талаба-ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, талабалар турар жойларидаги яшаш хоналарини оптималлаштириш, барча шароитларни яратиш;

 – «Олий таълим — коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида Тошкент кимё технология институтини «Коррупциядан ҳоли институт»га айлантириш;

– Халқаро ҳамкорликлар, қўшма дастурлар асосида академик алмашинув лойиҳаларида институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирокини ошириш. 

– юртимизда илк таълим кластери иштирокчиси сифатида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини самарали амалга оширишдан иборатдир.


2022 йилда Тошкент кимё-технология институтида меъёрий-услубий тизими халқаро стандартларга мувофиқ жорий этилади ва бунинг натижасида. 

- Халқаро академик ва илмий мобиллик хуқуқий асосга эга бўлиб, кескин кенгаяди;

- Биз «берадиган» дипломлар, академик ва илмий даражалар «конвертация» учун кенг имкониятлар яратилади;

- Таълим дастурларимизни халқаро миқёсда уйғунлаштирамиз;

- Институтни халқаро рейтингларга кириш имкони яратилади;

- Дар машғуотларига хорижий мутаҳассисларни жалб қилиш имкони яратилади;

- Халқаро хамкорларимиз билан халқаро академик ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш кўлами кенгаяди;

- Қўшма дастурлар асосида ўқитиш имкониятлари кенгаяди. 

Report Page