Тошкент давлат юридик университетига ўқишни кўчириш учун неча балл тўплаш керак?

Тошкент давлат юридик университетига ўқишни кўчириш учун неча балл тўплаш керак?

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2021/2022 ўқув йилида хорижий олий таълим ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириш бўйича ўтиш балли тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бўйича тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 56 фоизи этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети факультетларининг кириш баллари ўзбек гуруҳларига 170 баллдан ҳамда рус гуруҳлари 150 баллдан юқори бўлган. (Батафсил маълумот жадвалга мувофиқ илова қилинади.)

Таъкидлаш жоизки, 2020/2021 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан Тошкент давлат юридик университетига ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 100 балл этиб белгиланган. Мазкур ўқув йилида хорижий олий таълим муассаларидан Тошкент давлат юридик университетига ўқишни кўчиришни сўраб 391 нафар фуқаролар мурожаат қилган бўлиб, бундан ташқари Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларидан 65 нафар фуқаролардан ўқишни Тошкент давлат юридик университетига кўчириш бўйича келиб тушган.

Маълумот учун: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги юридик факультетлар мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, яъни Термиз давлат университети, Самарқанд давлат университети, Наманган давлат университети ҳамда Қорақалпоқ давлат университетига хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи этиб белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июндаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Филиалда таълим олаётган талабалар ўқишини бошқа олий таълим муассасаларига, шунингдек бошқа олий таълим муассасалари талабалари ўқишини Филиалга кўчириш мумкин эмас.



Report Page