Тошкент-Волгоград-Тошкент" йўналишида 324/323-сонли Халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди!

Тошкент-Волгоград-Тошкент" йўналишида 324/323-сонли Халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди!


"Тошкент-Волгоград-Тошкент" йўналишида 324/323-сонли Халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди!

25 июнь соат 23:58 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан "Тошкент-Волгоград-Тошкент" йўналишидаги 324/323-сонли Халқаро йўловчи поезди ҳаракати бошланди. 

2 йилу 3 ойдан сўнг илк бора қатновини амалга ошираётган мазкур Халқаро йўловчи поезди 10 та йўловчи вагон ва 1 та ресторан вагондан иборат.

Мазкур йўловчи поезди пандемия чекловлари бекор қилингандан кейин 5 -халқаро йўналишга қатновини амалга ошираётган поезд ҳисобланади. Ушбу поездда  йўл давомида йўловчиларга зерикмасликлари учун шахмат шашкалар, планшетлар берилиши режалаштирилган. Ресторан вагонда юқори даража хизмат кўрсатиш, йўловчиларнинг буюртмаларига қараб таомлар тайёрлаш учун барча шароитлар яратилган.

Report Page