"Тошкент-Самара-Тошкент " йўналишида 5/6-сонли Халқаро йўловчи поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади.

"Тошкент-Самара-Тошкент " йўналишида 5/6-сонли Халқаро йўловчи поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади.


Хорижий давлатларга бориш истагида бўлган йўловчиларнинг мурожаатларини ўрганиб чиққан ҳолда, йўловчиларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан ҳафтанинг шанба кунлари “Тошкент-Самара-Тошкент” йўналишида 5 /6 сонли қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади.


Эслатиб ўтамиз, 2 йилу 3 ойдан сўнг илк бора, жорий йил 23 июндан “Тошкент-Самара-Тошкент" йўналишда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланган эди. 1 октябрдан бошлаб, ушбу халқаро йўналишга мамлакатимиздан ҳафтада икки маротаба йўловчи поездлар қатнови амалга оширилади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

                                                                            “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ

Report Page