Тошкент-Ош автомобил йўлининг 247-км.да содир этилган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот.
Наманган ИИБ Ахборот хизмати2020 йил 22 август куни соат 16:20 ларда «Тошкент-Ош» автомобил йўлининг 247 км.да «МАЗ» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи Тошкент-Водий йўналишида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Исузу” русумли автомашинасининг орқа қисмига урилган, шундан сўнг ушбу “Исузу” автомашинаси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Қозоғистон фуқароси бошқарувида бўлган “VOLVO” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган. Натижада “Исузу” автомашина ҳайдовчиси ҳар иккала оёқларидан, “МАЗ” автомашинаси ҳайдовчиси чап оёқ қисмидан тан жароҳати олиб, Поп туман кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.