“Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинади!

“Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинади!


2022 йил 10 май куни соат 08:30 дан 11 май куни соат 06:30 га қадар “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан “Тошкент-Хожикент” йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 10 май куни “Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 6429, 6430, 6435, 6436, 6437, 6441 ҳамда 11 май куни ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442, 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

11 май куни соат 06:30 дан бошлаб, ушбу шаҳарлараро ҳаракатланадиган электропоездлар ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ

Report Page