Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пуллик автомобил йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади 

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пуллик автомобил йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади 

Расмий хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан республиканинг масъул вазирлик ва идоралар билан бигаликда 2019-йилдан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар умумий қиймати 12,4 млрд.доллардан ортиқ бўлган жами 423 та давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаси бўйича ишлар олиб борилди.

Соҳалар кесимида оладиган бўлсак, энергетика соҳасида 26 та, коммунал хизматлар соҳасида 3 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 48 та, сув хўжалиги соҳасида 157 та, экология соҳасида 69 та, таълим соҳасида 71 та, ҳунармандчилик саноати соҳасида 14 та, маданият соҳасида 27 та, транспорт соҳасида 2 та, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида 2 та, ҳамда ахборот технологиялари, солиқ, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида 1 тадан лойиҳаларни ташкил этади. Шундан:

·   Бугунги кунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланган ва тегишли ишлар бошланган лойиҳалар сони – 358 тани;

·   ДХШ тўғрисидаги битими имзоланиш арафасида бўлган лойиҳалар сони – 33 тани;

·   Тендер босқичида бўлган лойиҳалар сони – 32 тани ташкил этади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурига мувофиқ, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларда давлат-хусусий шериклик асосида қарийб 14 млрд.доллардан ошиқ бўлган 154 та давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Жумладан:

Энергетика соҳасида 11 та, Транспорт соҳасида 5 та, Коммунал хизматлар соҳасида 3 та, Соғлиқни сақлаш соҳасида 3 та, Таълим соҳасида 6 та, Экология соҳасида 33 та, Сув ҳўжалиги соҳасида 33 та, бошқа ижтимоий соҳаларда 60 тани ташкил этади.

Мазкур давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини соҳалар кесимида таҳлил қилинганда қуйидагилар маълум бўлди. Жумладан:

Энергетика соҳасида умумий қиймати 10,27 млрд.доллардан ортиқ бўлган 31 та лойиҳа мавжуд бўлиб, шундан 19 тасида битим имзоланиб ишлар бошланган, 2 таси битим имзолаш арафасида ва 5 таси тендер босқичида ва 5 та лойиҳа бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда. Бунда қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда буғ-газ иссиқлик электр станцияларини қуриш кўзда тутилган.

Транспорт соҳаси:

Транспорт соҳасида 2019-2022 йиллар давомида 7 та лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, шундан 2 та лойиҳа бўйича ДХШ битими имзоланган. Шунингдек, 2022-2026 йиллар давомида транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда: Булар:

✅ Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси;

✅ Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси;

✅ Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 кмлик автомобиль йўли ва Таҳтақорача довонида 4,4 кмлик туннель қуриш лойиҳаси;

✅ Тошкент шаҳар ва ҳудудий халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳалари бўйича Жаҳон банки гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда;

✅ Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Коммунал хизматлар соҳаси:

1. Коммунал хизматлар соҳасида 2019 - 2022 йиллар давомида

3 та ДХШ лойиҳасини амалга ошириш бўйича ДХШ битими имзоланган. Булар:

✅ Осиё тараққиёт банки кўмагида Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш ДХШ лойиҳаси бўйича хусусий ташаббускор - Франциянинг “Veolia” компанияси билан ишлар бошланди.

✅ Наманган шаҳар канализация тозалаш иншоотини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича Metito компанияси билан ДХШ битими имзоланди.

✅ Андижон вилояти Бўстон тумани ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича ишлар бошланди.

Соғлиқни сақлаш соҳаси:

Соғлиқни сақлаш соҳасида 50 та ДХШ лойиҳалари амалга оширилаётган бўлиб, шундан қиймати 44,33 млн.АҚШ доллари бўлган 35 та лойиҳа бўйича ДХШ битими имзоланган. Шунингдек, қиймати 6,97 млн. АҚШ доллари бўлган 12 та ДХШ лойиҳаси бўйича тендер босқичлари якунланиб, ДХШ битими имзоланиши арафасида. 2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган 3 та йирик лойиҳалар бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳалар тўлиқ хусусий инвесторлар маблағлари эвазига ташкил этилиб, давлат бюджетидан субсидия маблағларини ажратиш кўзда тутилмаган.

Умумтаълим мактабларини ташкил этиш соҳасида:

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ 2022-2026 йилларда 2 899 та янги мактабларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига 1 млн. 200 минг ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватларни яратиш белгиланган.

Давлат бюджети ҳисобидан 2022-2026 йилларда 2 050 та янги мактабларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 16,8 трлн. сўм ажратилиш ҳисобига қўшимча 700 минг ўрин яратилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, хусусий тадбиркорларнинг маблағлари эвазига келгуси 2023-2026 йилларда 104 минг ўринли 260 та хусусий мактаблар ташкил этиш белгиланган.

Шунингдек, қамраб олинмаган 396 минг ўринли 589 та янги мактабларни қуришни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш таклиф этилмоқда.

Бунинг учун бугунги кунда: Осиё тараққиёт банкининг маслаҳат кўмагида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 13 та, Халқаро молия корпорациясининг маслаҳат кўмагида Андижон ва Самарқанд вилоятларида 15 та, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маслаҳат кўмагида Фарғона ва Наманган вилоятларида 15 та умумтаълим мактабларини ДХШ асосида қуриш бўйича ишлар давом этмоқда.

Олий таълим соҳасида:

Ҳукуматимизнинг тегишли қарорига асосан 2022-2025 йилларда олий таълим муассасаларининг талабалари учун давлат-хусусий шериклик асосида 228 та 91 200 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш белгиланган. Бугунги кун ҳолатига 20 516 ўринли жами 1 трлн 180 млрд. сўмлик 44 та лойиҳалар устида иш олиб борилди. Ҳозиргача Қорақалпоқ ва Самарқанд давлат университетлари ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2000 ўринли 3 та ётоқхоналар фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари яна 3300 ўринли 7 та ётоқхоналар фойдаланишга топшириш арафасида турибди.

✅Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан маслаҳат кўмагида ДХШ асосида Тошкент шаҳрида яна 47 та талабалар турар жойларини ташкил этиш лойиҳаси бўйича ишлар давом этмоқда.

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш орқали юртимиз инфратузилмаларини ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини жахон стандартларига мос равишда юқори даражага олиб чиқиш – бу бизнинг энг устувор вазифамиз ҳисобланади.


Report Page