Тошкент – Хожикент йўналишидаги темир йўл капитал реконструкция қилинмоқда
Салар – Чирчиқ – Хўжакент темир йўл участкасида йўловчи поездларининг, шу жумладан шаҳарлараро йўналишда тезюрар ҳаракатни ташкиллаштириш бўйича темир йўлларни капитал таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Салар – Чирчиқ – Хожикент темир йўл участкасида темир йўл изларини мукаммал таъмирлаш (реабилитация) ишлари икки босқичдан иборат.
Биринчи босқич, Салар – Чирчиқ қисмида бўлиб ўтади. Ҳозирда, ушбу темир йўл қисмининг 11 километрлик участкасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Иккинчи босқичда, Чирчиқ – Хожикент участкаси қамраб олинади. Унда, 17 километрлик инвентар релсларни улоқсиз релсларга алмаштириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, тезюрар ҳаракатни ташкил этишда мавжуд ҳаракат таркиб (электричка)лар ҳам модернизация қилинмоқда.