Topishmoqlar

Topishmoqlar

@dahouzb

1.    Дурдона, Азиза ва Лазиза меваларни: олма, нок ва ўрикни расмини чизишаётган эди. Ким нимани расмини чизди, агар: Дурдона олма ва нокни чизмаган, Азиза эса олмани чизмаган бўлса?

Жавоби: Дурдона олма ва нокни чизмаган, демак у ўрикни чизган;

Агар Дурдона ўрикни чизган бўлса, демак иккита мева қолаяпти: олма ва нок. шарт бўйича Азиза олмани чизмаган бўлса, у ҳолда у нокни чизган ва ўз-ўзидан маълум бўладики Лазиза олмани чизган. Демак, Дурдона ўрикни, Азиза нокни, Лазиза олмани расмини чизишган.

2.    Олча дарахти турибди. Унинг тўртта шохи бор экан ва ҳар бир шохда учтадан гилос бор экан. Дарахтда жами нечта гилос бор?

Жавоби: Олча дарахтида гилос бўлмайди.

3.    Агар ғоз бир оёқда турса, у 4 кг экан. Агар у иккала оёғида турса вазни қанча бўлади?

Жавоби: Албатта у нечта оёғи билан турса ҳам, ҳатто бошини ҳам ерга теккизиб олса ҳам вазни ўзгармайди, 4 кг лигича қолади.

4.    Нуриниса ва Азиза опа-сингил. Нуринисанинг битта акаси бор, Азизанинг эса иккита акаси бор. Оилада нечта фарзанд бор? 

Жавоби: Оилада 4 та фарзанд бор, чунки Азизанинг битта акаси Нуринисага ука бўлади.

Report Page