Расмий муносабат

Расмий муносабат

Кадастр агентилиги Самарқанд вилоят бошқармаси


 “Қишлоғимизда давлат ерларини ўзбошимчалик билан сотиш ва эгаллаб олиш ҳолати кузатилмоқда” номи остида ижтимоий тармоқларда тарқалган постга Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг расмий муносабати.
Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Янги Ҳаёт маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Эрматов Суюнбой Бобоқулович”, “Фахриддин агро Боғизоғон”, “Абдуманнон Каримов замини” фермер хўжаликлари ер майдонлари тўғрисида...
(суний йулдош орқали олинган суратлар)


Тойлоқ тумани Янги Ҳаёт маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Эрматов Суюнбой Бобоқулович”, “Фахриддин агро Боғизоғон”, “Абдуманнон Каримов замини” фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан ер майдонларидан мақсадли фойдаланмаслик ҳолатлари юзасидан билдирилган важлар юзасидан яъни “Эрматов Суюнбой Бобоқулович” фермер хўжалигига тегишли Боғизоғон массиви ердан фойдаланиш харитасининг 40-контуридаги тутзор майдонидан 2 (икки) нафар фуқаролар Холмуродов Очил Остонович хамда Холмуродова Хафиза Эргашевна томонидан ноқонуний равишда уй-жой қуриб олинганлиги аниқланиб 2020 йил 20 июнда ноконуний қурилмаларни бузиш ва ер майдонини кайтариш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига даъволар киритилган ҳамда Кадастр агентлиги Тойлоқ туман бўлими томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб ноқонуний қурилма қурган фуқарога нисбатан 2022 йил 14 март ойида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддаси 3-қисми билан жаримага тортилган. 

(жарима қоғози)

“Абдуманнон Каримов замини” фермер хўжалигига тегишли бўлган 2016 йил 5 февралда 107-сонли туман хокимининг карори билан 41-контуридан фермер хўжалигига 0,20 га ер майдонда «Совукхона» куриш учун ер майдони ажратилган. 41-контурдаги тут майдонидаги тут дарахтлари эскириб, барг бериши (ҳосилдорлиги) камайиб кетганлиги сабабли, 2021 йил 4 февралда Тойлоқ туман қишлок хўжалиги бўлими ва тегишли ташкилотлар иштирокида тут майдонини бузиб ўрнига кайта ёш тут кўчатларини экиш тўғрисида далолатнома тузилган.

(Далолатнома)
(фермер хўжалигига тегишли бўлган 2016 йил 5 февралда 106-сонли туман хокимининг карори)

“Фахриддин агро Боғизоғон” фермер хўжалиги раҳбари томонидан қурилаёган биноларга нисбатан хужжатлар ўрганилганда фермер хўжалигига карашли 110-контуридан 2013 йил 22-январда 32-сонли туман хокими қарори билан чорвачилик комплекси ташкил этиш учун 0,80 га ер майдони ажратилган қурилишга АРТ (Архитектура ва режалаштириш топшириқномаси) ҳужжатлари тайёрланган. Фермер хўжалигининг 105-контурида ноконуний қурилишларга нисбатан 2020 йил 22-августда туман фукаролик ишлари судига биноларни бузиш тўғрисида даъво ариза киритилган.


(2020 йил 22-августда туман фукаролик ишлари судига биноларни бузиш тўғрисида даъво аризаси)




Кадастр агентилиги Самарқанд вилоят бошқармасининг Ахборот хизмати



Report Page