Тиркама улагичи синиши сабаб пиёда ҳалок бўлди

Тиркама улагичи синиши сабаб пиёда ҳалок бўлди

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 9 июль куни соат 17.30ларда фуқаро 24 ёшли К.М. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автомашинасини Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Қум маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида юк автомашинаси тиркамасининг ўнг олд томон ғилдираги ёрилиб тиркама улагичи синиб кетиб, йўл четида турган Шаҳрихон туманида яшаган 51 ёшли пиёда Г.Х.ни уриб юборган.

Натижада Г.Х. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page