Тилла занжир ўғриси ушланди
Ички ишлар вазирлигиСурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 2019 йил 13 июнь куни Истиқлол маҳалласида яшовчи М.Х. ИИБга мурожаат қилиб, шу куни соат 12.00 ларда номаълум шахс Тупроққўрғон маҳалласи Денов кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлагида унинг бўйнидан умумий қиймати 2500000 сўмлик тилла занжирини тортиб олиб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Термиз шаҳар Гулираъно маҳалласида яшовчи С.Х. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси