Тилга эътибор - элга эътибор

Тилга эътибор - элга эътибор

https://t.me/natlibuz

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзолади. Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Фармонга биноан, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида раҳбар, мутахассис ва ходимлар учун, ўзбек адабий тили ва меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари, расмий ҳужжатлар ва уларни ёзиш бўйича назарий ҳамда амалий билимлари, кўникма ва маҳоратини ошириш мақсадида, ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.

Ушбу курслар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Кутубхона мутахассислари бир ойлик курс давомида 3 та модул асосида таълим олмоқдалар. Булар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, ўзбек адабий тили меъёрлари, давлат тилида иш юритиш модулларидир. Курс якунида имтиҳон тестларидан муваффақиятли ўтган раҳбар мутахассислар учун сертификатлар топширилиши кўзда тутилган.




Report Page