«TikTok да Be Healthy» челленджи» шартли ном остида «#EEBeHealthy» тадбирини ўтказиш Қоидалари

 «TikTok да Be Healthy» челленджи» шартли ном остида «#EEBeHealthy» тадбирини ўтказиш Қоидалари

Enter Engineering Pte.Ltd.


1.    Умумий қоидалар

 

1.1. «TikTok да Be Healthy» челленджи» номли тадбир (кейинги ўринларда – «Танлов») ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш бўйича кампания доирасида, Enter Engineering компаниялари гуруҳининг ижобий образини шакллантириш ва аҳоли ўртасида танилиш даражасини ошириш мақсадида ўтказилмоқда. Танлов Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган (III бўлим, 54-боб), очиқ оммавий танловларни иштирокчиларнинг дастлабки малакаси шартисиз ўтказишга оид қоидаларга мувофиқ ўтказилади.

 

1.2. Танлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ТикТок (www.tiktok.com) ижтимоий тармоғида (кейинги ўринларда – «ТикТок ижтимоий тармоғи») ўтказилади.

 

1.3. Танлов фақат реклама мақсадларида ўтказилмоқда ва унда қатнашиш учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмайди. Танлов лотерея ҳисобланмайди, унда таваккалчилик элементлари мавжуд эмас, даромад олиш ва/ёки бошқа тарзда фойда кўриш мақсадини кўзламайди. Танлов ғолибларини аниқлаш ушбу Қоидаларга (кейинги ўринларда - «Қоидалар») мувофиқ амалга оширилади. Танловда қатнашиш ихтиёрий ҳисобланади.

 

1.4. Танлов ҳақидаги эълон ТикТок (https://www.tiktok.com) ижтимоий тармоғида ва  Enter Engineering нинг ижтимоий тармоқлардаги: Facebook (https://www.facebook.com/enterengineering/), Instagram (https://www.instagram.com/enter_engineering_group/), ТикТок (https://www.tiktok.com/@ enter_engineering_group) саҳифаларида ва расмий Телеграм-канали (https://t.me/enterengineeringpteltd) да жойлаштирилади.

 

1.5. Танловни ўтказиш, уни ўтказиш қоидалари, Танлов натижалари бўйича бериладиган соврин, совринни олиш муддати, жойи ва тартиби тўғрисида оммани хабардор қилиш Enter Engineering нинг ижтимоий тармоқлардаги Instagram (https://www.instagram.com/enter_engineering_group/), Facebook (https://www.facebook.com/EnterEngineering/) расмий аккаунтида, ТикТок (https://www.tiktok.com/@enter_engineering_group)  ижтимоий тармоғида, шунингдек Телеграм-канали (https://t.me/enterengineeringpteltd) да тегишли маълумотларни жойлаш йўли билан амалга оширилади.

 

1.6. Ташкилотчи ушбу Қоидаларнинг 5-бобида кўрсатилган Совринни (кейинги ўринларда – «Соврин»)  ушбу Қоидаларга мувофиқ ғолиб деб топилган шахсга топширади.

 

1.7. Танлов TikTok (https://www.tiktok.com) ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ўртасида ўтказилади.

 

 

2.    Тадбирни ўтказиш муддатлари

 

2.1. Танлов 2021 йилнинг 25 майидан 25 июнигача давом этади. Кўрсатилган муддат қуйидагилар амалга оширилишини назарда тутади:

 

2.1.1. Ушбу Қоидаларнинг 4.1-бандида баён этилган хатти-ҳаракаларни бажариш орқали мазкур Танловда иштирок этиш учун Талабномани йўллаш: 2021 йилнинг 25 майидан 25 июнигача.

2.1.2. Якуний натижаларни кўриб чиқиш ва Танлов Ғолибини аниқлаш: 2021 йилнинг 26 июнидан 27 июнигача.

2.1.3. Танлов натижаларини (Ғолибни) эълон қилиш: 2021 йилнинг 28 июнида.

2.1.4. Ғолибга Совринни топшириш (жўнатиш): 2021 йилнинг 29 июнида.

 

3.    Танлов қатнашчилари, уларнинг ҳуқуқлари

 

3.1. Ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга мос келувчи ва Танловда иштирок этиш учун хатти-ҳаракатларни ушбу Қоидаларга мувофиқ тарзда бажарган шахслар ушбу Қоидалар матнидаги кейинги ўринларда Қатнашчилар/Танлов Қатнашчилари деб аталади.

3.2. Танловда Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган, муомилага лаёқатли фуқаролари қатнашишлари мумкин.

3.3. Ҳар бир қатнашчи ушбу Қоидаларнинг 4-бўлимига мувофиқ Танловда иштирок этиш учун фақат битта Талабномани йўллаши мумкин.

3.4. Қатнашчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шунингдек ушбу Қоидаларда белгиланган ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эгалар.

 

4.    Танловда қатнашиш тартиби

 

4.1. Танлов Қатнашчиси бўлиш ва Танлов Совринини олишга талабгорлик қилиш учун ушбу Қоидаларнинг 3.2-бандида назарда тутилган талабларга мос келувчи шахс ушбу Қоидаларнинг 2.1.1-бандида кўрсатилган муддат давомида қуйидагиларни бажариши лозим:

 

4.1.1. ТикТок ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтиш ва унинг тасдиқланган фойдаланувчиси бўлиш, Enter Engineering нинг ижтимоий тармоқлардаги ТикТок (https://www.tiktok.com/@enter_engineering_group), Facebook (https://www.facebook.com/enterengineering/),     

Instagram (https://www.instagram.com/enter_engineering_group/), Telegram (https://t.me/enterengineeringpteltd) расмий саҳифаларига обуна бўлиш. Фойдаланувчининг ТикТок ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ушбу Қоидаларнинг 2-Бобида кўрсатилган муддатларда омма кўриши учун очиқ ҳолатда бўлиши шарт. Ташкилотчи ТикТок ижтимоий тармоғи фойдаланувчисининг шахсий саҳифаси профилида «фейк» (қалбаки) саҳифа белгилари кузатилганда, лекин бу билан чекланмаган ҳолда: ТикТок ижтимоий тармоғи фойдаланувчисининг шахсий саҳифаси профили тўлдирилмаган ва/ёки унда машҳур кишилар (актёрлар, моделлар, қўшиқчилар, жамоат арбоблари, олимлар, амалдор шахслар ва бошқалар)нинг фотосуратлари ва/ёки уларга дахлдор бошқа маълумотлар, ва/ёки ТикТок ижтимоий тармоғидаги бошқа фойдаланувчининг шахсий саҳифаси профилида жойлаштирилган ўзга фойдаланувчи шахсига ишора қилувчи маълумотлар мавжуд бўлган шахсни Танлов қатнашчиси сифатида кўриб чиқмасликка ҳақли.

4.1.2.   Танлов анонси ва ушбу Қоидалар билан Enter Engineering нинг ижтимоий тармоқлардаги ТикТок https://www.tiktok.com/@enter_engineering_group, Facebook (https://www.facebook.com/enterengineering/), Instagram (https://www.instagram.com/enter_engineering_group/), ва Тегелрам-канал (https://t.me/enterengineeringpteltd) саҳифалари орқали батафсил танишиб чиқиш.

 

 

4.1.3.   Сюжет ғоясини яратиш, тасвирга олиш ва ушбу Қоидаларнинг 2.1-бандида кўрсатилган муддатларда шартлари эълон қилинувчи топшириқ мавзусига мос оригиналь видеороликни ТикТок ижтимоий тармоғида, Enter Engineering нинг ТикТок ижтимоий тармоғидаги https://www.tiktok.com/@ enter_engineering_group расмий аккаунтида #EEBeHealthy хештеги остида ва Enter Engineering (https://www.tiktok.com/@enter_engineering_group) саҳифасини қайд этган ҳолда эълон қилиш.

 

4.2. ТикТок ижтимоий тармоғида #EEBeHealthy хештеги остида ва Enter Engineering (https://www.tiktok.com/@enter_engineering_group) саҳифасини қайд этган ҳолда материал жойлаштириш Танлов қатнашчисининг ушбу Танловда иштирок этиш истагини ифодалайди ва унинг ушбу Қоидалар билан танишиб чиққани ва унинг талабларига, шунингдек ўзининг шахсий маълумотларига ишлов берилиши, фотосуратидан ва/ёки видеосидан ёҳуд ижодий иш сифатида яратилган бошқа турдаги объектидан Ташкилотчи ва у ваколат берган шахслар томонидан фойдаланилиши  ҳамда улардан кейинчалик танлов доирасида фойдаланилишига рози эканини билдиради.  

 

4.3  #EEBeHealthy хештеги остида материал эълон қилувчи шахс фотосурат ёки видеоёзувда материал эълон қилинган ТикТок ижтимоий тармоғи фодаланувчисининг шахсий саҳифаси профилига тегишли бўлган шахс акс этганини тасдиқлайди ва у Танлов Соврини соҳиби (Танлов Ғолиби) деб топилган тақдирда унинг тасвиридан фойдаланиш учун олдиндан розилик берган ҳисобланади.

 

 

4.4. Ташкилотчи Танловда иштирок этувчи шахсларнинг муаллифлик тўғрисидаги, жумладан, ТикТок ижтимоий тармоғининг бир нечта фойдаланувчилари томонидан ўхшаш фотосуратлар/видеоёзувлар эълон қилинган ҳолатлар, шунингдек фотосуратлар/видеоёзувларда акс этган тасвирлардан фойдаланишнинг қонунийлиги бўйича баҳсларини кўриб чиқмайди ва ҳал қилмайди.

 

5.    Совринларнинг ўлчами, шакли ва миқдори

 

5.1. Танловда битта совринли ўрин назарда тутилган. Соврин сифатида ASUS TUF Gaming FX505G русумли ноутбук белгиланган.

 

6.    Ғолибларни аниқлаш тартиби

 

6.1. Ушбу Қоидаларнинг 3.1.1-бандида белгилаб қўйилган муддат тугагач, Комиссия томонидан ҳар бир Иш ушбу Қоидаларнинг 4-бўлимида кўрсатилган тартибда ушбу Қоидалар талабларига мос келиши нуқтаи назаридан текшириб чиқилади.

6.2. Энг кўп «лайк» олишга эришган битта иш Ғолиб деб тан олинади.

 

6.3.Танлов натижаларини эълон қилиш ушбу Қоидаларнинг 2.1.3-бандда белгиланган муддатда, ТикТок (https://www.tiktok.com/@enter_engineering_group) ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси номига ҳаволани чоп этиш йўли билан амалга оширилади.  

7. Совринни топшириш тартиби

7.1. Ташкилотчи муайян Қатнашчини унинг Ғолиб деб топилгани ва Совринни олиш тартиби ҳақида ТикТок ижтимоий тармоғида тегишли маълумотни йўллаш орқали хабардор қилади.

7.2. Соврин Ғолибга шахсан топширилади. Совринни ушбу Қоидаларда кўрсатилган усуллар, шакллар ва шахслардан ташқари ҳар қандай бошқа усулда, бошқа шаклда, бошқа шахсларга топшириш мумкин эмас.

 

8.    Танловни ўтказиш муддатлари ва шартлари тўғрисида хабар бериш усули ва тартиби

 

8.1. Танлов Қоидалари оммага очиқ бўлиши учун тўлиқ ҳажмда Enter Engineering нинг интернет тармоқларидаги ТикТок https://www.tiktok.com/@enter_engineering_group, Facebook (https://www.facebook.com/enterengineering/),     

Instagram (https://www.instagram.com/enter_engineering_group/) расмий аккаунтларида ва (https://t.me/enterengineeringpteltd)    телеграм-каналида жойлаштирилади.

8.2. Ташкилотчи тегишли манбааларда махсус хабарномани эълон қилиш орқали исталган вақтда Танлов шартларини ўзгартириш, уни муддатидан аввал тўхтатиш ва/ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга. Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар улар эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.

 

 

8.3. Танлов Ташкилотчиси Танловни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш учун ўзга оммавий ахборот воситаларидан ва ўзга реклама-ахборот материалларидан фойдаланишга ҳақли.

 

 

Лойиҳа координаторлари:

Бахромова Хилола - 78 140-33-55 / ички рақам 34781;

e-mail: pr.ee@ent-en.com


Report Page