Тибет гимнастикаси
Ҳаёт мактабиТонгги гимнастика фойдали эканлиги барчага маълум. Тонгда 7 дақиқангизни ажратиб ушбу машқларни қилсангиз, танангиз сиздан миннатдор бўлади!
- Уйғонгач, 5 дақиқа кўзларингизни юмиб ётинг. Сўнгра қўлларингизни бир бирига яхшилаб ишқаланг. Уларда иссиқлик сезганингиздан сўнгра эса қулоқларингизни ишқалашга тушинг (қулоқдаги нуқталар бутун танага таъсир қилади): бош, кўрсатгич ва ўрта бармоқларингиз билан қулоғингизни тутинг ва 30 маротаба ишқаланг. (Бош бармоқ қулоқ орқасида).
- Ўнг қўлингизни пешонангизга қўйинг, чап қўлингизни ўнг қўл устига қўйинг, 30 маротаба ўнгга чапга пешона терисини қимирлатинг. (Бош оғриқда яхши ёрдам беради).
- Қўлларингизни мушт қилинг, бармоқ суяклари билан кўзларингизни массаж қилинг (оғритмасдан, бурундан қўлоқлар томонга қарата) 15 маротаба. Бу машқ кўришни ва мияда қон айланишни яхшилайди.
- Ўнг кафтингизни қалқонсимон без ҳудудига қўйинг, чап қўл ўнг қўл устида, енгил босиш билан расмда кўрсатилган қизил нуқта ҳудудига қадар силанг - 30 маротаба.

6. Ётган ҳолатда қорнингизни ичига тортинг ва шиширинг - 30 маротаба. Нафас олиш эркин. Овқат ҳазм қилиш тизимидаги барча йиғилмалар кетади.
7. Ўнг қўлингизни расмда кўрсатилган қизил нуқтага қўйинг, чап қўл ўнг қўл устида, соат айланаси йўналишида қорнингизни 30 маротаба енгил босган ҳолда силанг.
8. Оёқ узатилган, қўллар бош орқасида, нафас олинг - оёғингизни бош томонга кўтаринг, нафас чиқаринг - оёғингизни туширинг. 10 маротаба такрорланг. Бу машғулот - овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди, эркаклар потенцияси ва умуртқа поғонаси учун фойдали.
9. Ётоғингиз четига ўтиринг, кўзларингиз очиқ, чап оёғингизни ўнг тиззангизга қўйинг, қўлингиз мушт қилган ҳолда бармоқ суяклари билан оёқ тагидаги чуқурчани яхшилаб ишқаланг - 30 маротаба. Айни машқни ўнг оёғингизда ҳам такрорланг. Бу бутун аъзолар учун фойдали.
10. Ўтирган ҳолда ўнг қўлингизни бошингиз устига қўйинг, чап қўл ўнг қўл устида, бош терисини ўнгга чапга ишқаланг (бироз босган ҳолда) - 15 маротаба.
Гимнастикадан сўнгра, ҳеч бўлмаганда ярим стакан илиқ сув ичинг (1*2 стакан бўлса унданда яхши). Кунингиз хайрли бўлсин!
Каналимиздаги фойдали маълумотларни дўстларингиз билан ўртоқлашишни унутманг.