Тиббиёт ниқобини харид қилишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Тиббиёт ниқобини харид қилишда нималарга эътибор қаратиш керак?

doridarmon_ak

Стандарт, вирусдан ишончли ҳимоя хусусиятига эга бўлган  бир марталик тиббиёт ниқоби қуйидагича бўлади:

3 қаватли, биринчи ва учинчи (яъни ташқи) қаватлари спанбонд "SMMS" мато бўлади. Бу мато жуда юмшоқ, аллергия қўзғаши кам ва бурунни шилмайди. Иккинчи (яъни ўрта фильр вазифасини бажарувчи) қавати "медблаун" бўлади. Медблаун - кўринишидан юмшоқ қоғозга ўхшаш, нотўқима, вирус ушлаш хусусиятига эга материал. Медблаунни синов учун ёқиб кўрсангиз, эримайди ёки ёнмайди, худди парлангандек йўқ бўлиб кетади.

Эсда тутинг:  Кўринишидан "SMMS"га ўхшаган матолар кўп. Булар "S" ва"SS" спанбонд материалларидир (p/s: костьюмни ғилофи "S" ва "SS"дан тикилади). "Медблаун", яъни фильтр қават ўрнига ҳам "S" материалнинг оқ ранглисини ёки  нам салфетканинг материалини қўйиб тиббиёт ниқобини  тикишмоқда. Бу каби тиббиёт ниқобларининг  ҳимоя ҳусусияти жуда кам.

Илож борича дастгоҳ ёки конвейер усулда, санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда ишлаб чиқарилган тиббиёт ниқобларини  тақинг, саломатлигингиз ўзингиз учун бебаҳо неъматдир.

Қўлбола усулда, текширилмаган шароитларда, ҳар ким қўли билан ушлаб тиккан 1 ёки 2 қаватли фильтрсиз тиббиёт ниқобларини  сотиб олишдан эҳтиёт бўлинг.

Стандарт талабларга жавоб берадиган тиббиёт ниқобларининг махсус бланкда чоп этилган ва муҳр босилган "санитар-эпидемиологик хулоса"си бўлади, шуни сўраб, текшириб олишга ҳаққингиз бор.

Стандарт тиббиёт ниқобларини  сотувдан топа олмаган тақдирингизда, ўзингиз уй шароитида тиббий докадан камида 4 қават қилиб ниқоб тикиб, асептик усулда зарарсизлантириб таққанингиз маъқул. Бошқалар тикиб сотаётган докали ниқобларга ҳам ишонманг.

Иқтисодчи, фармацевт Аброрбек Дадамирзаев


"Дори-Дармон"АК матбуот хизмати
Бизни doridarmon_ak телеграм каналида кузатиб боринг
Бизнинг манзил: Шойхонтохур тумани,Чорсу майдони, 21-уй. Мўлжал: Тошкент савдо маркази

Report Page