Пешкў Тиббиёт бирлашмасига иш сўраб келган ёш кадр ва бирлашма раҳбари ўртасидаги “шов-шув” га аниқлик киритилди. Ёш кадрнинг ишга қабул қилиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилди

Пешкў Тиббиёт бирлашмасига иш сўраб келган ёш кадр ва бирлашма раҳбари ўртасидаги “шов-шув” га аниқлик киритилди. Ёш кадрнинг ишга қабул қилиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилди


Жорий йилнинг 4 август куни “Buxoro yoshlari” газетасининг https://t.me/by_gazetasi расмий каналида Пешкў туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳожиев Авазбек Ярашевичнинг қабулига иш сўраб келган  Бухоро Тиббиёт институтининг “Олий ҳамширалик иши” факультети битирувчиси Наргиза Остоновани қабул қилмай, унга нисбатан қўпол муомала қилгани акс этган Аудио ёзув ва мурожаат этишга мажбур бўлган сабаблар батафсил баён этилган танқидий материал жойлаштирилди.

Ушбу мурожаат фойдаланувчилар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мурожаат матнига кўра: “Бухоро давлат тиббиёт институти олий ҳамширалик иши” йўналиши бюджет асосида таълим олган битирувчи Н.Остонова Пешкў тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Ҳожиев қабулига иш сўраб, уч маротаба борган.

Бирлашма раҳбари битирувчига нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлган, ҳамда битирувчининг ҳаттоки мурожаатини ҳам эшитмаган. “Ўша ерда туриб, гапир! Чиқ!Чиқ кўчага! Эшикдан чиқ, дедим мен сенга! Ана шу ердан туриб гапир! Врачмисан?! Врач бўлсанг кир, бўлмаса кириб ўтирма, мани хонамга. Чиқ, тамом!”-дея бошқа ходимнинг ичкарига киришини айтган.

Ҳолат шу ерда тугаган.

Битирувчининг маълум қилишича, у ҳар гал иш сўраб келганда, шундай муносабатга гувоҳ бўлгач, аудио ёзувни олишга мажбур бўлган. Икки маротаба ҳам бирлашма раҳбари қабулга кираман, деб ҳаракат қилганида, тушликкача битирувчини қабулига киритмаган. Эшиги олдида куттирган. Тушлик бўлганидан сўнг,  раҳбар тушлик вақти бўлди, деб битирувчини, ҳатто, эшитмай, ўз хонасидан  чиқиб кетган.

Эслатма: Ҳукумат томонидан Тиббиёт ОТМларини давлат гранти асосида битирганлар 1 йилгача вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилиниши белгиланган.

Ўрганувларга кўра, раҳбар ёш кадрнинг биринчи ва иккинчи маротаба иш сўраб борганида, ҳақиқатан ҳам хонасига қабул қилмагани, бўш ўрин бор ёки йўқлиги бўйича маданият ва этика билан тушунтирмагани, шунда Н. Остонованинг учинчи маротаба аудио ёзувни олишга мажбур бўлгани аниқлаштирилди.

Ушбу мурожаат Пешкў тумани ҳокими Амрилло Назаров бошчилигида ҳам муҳокама қилинди. Тиббиёт бирлашмасида фуқаро мурожаатларини қабул қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш тизимли йўлга қўйилмагани аниқланди.

Ҳозирги пандемия даврида тиббиёт ҳодимларига бўлган талаб кундан-кунга ошиб бораётгани ва қанчалик қийин бўлмасин, жонини хатарга қўйиб, беморларни даволашда ўз ҳиссасини қўшиш учун келган кўнгилли тиббиёт ходимига нисбатан ноҳақлик қилиб, қўпол муомалада бўлгани  учун туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари  Авазбек Ҳожиевга туман ҳокими томонидан қаттиқ огоҳлантириш берилди. Тушунтириш хати олинди.

Келгусида яна шу каби нохуш холатлар кузатилса,  Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома юбориш тушунтирилди.

Мурожаатчи Наргиза Остоновага эса ишга қабул қилиш бўйича туман иббиёт бирлашмасининг №564 сонли буйруғи  чиқарилди.  5 август кунидан ишга қабул қилиниб, 6 август кунидан бошлаб, карантин зонасида 14 кунлик карантинда даволанаётган беморларни даволашда қатнашиши,  кейин бўруқ чиққан бўлимда ишни давом эттириши тушунтирилди.

  Мурожаатчига ушбу таклиф маъқул бўлиб,  № 48 сонли меҳнат шартномаси тузилди. 

Расмий муносабатга туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номидан воқеа тафсилоти бўйича туман ҳокими номига ёзилган тушунтириш хати ва мурожаатчининг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги Бўйруқ илова қилинади.

Пешкў туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Report Page