Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан темир қувурлар кесиб кетилди

Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан темир қувурлар кесиб кетилди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида шу йил 22 июль куни номаълум шахс туман Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан умумий қиймати 6 млн. 230 минг сўмлик бўлган темир қувурларини кесиб ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи муқаддам судланган М.М. содир этганлиги аниқланиб ушланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page