“University Portfolio Review” нима ва у нима учун муҳим?

“University Portfolio Review” нима ва у нима учун муҳим?


Шу каби мавзулар доирасида Янги Ўзбекистон университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда Times Higher Education рейтинг агентлиги масъул раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.  

Мазкур семинар олий таълим муассасаларининг рейтинглар билан ишлашга масъул проректор ва ходимлари учун онлайн форматда ташкил этилди.

Семинар аввалида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов, Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова ҳамда Times Higher Education рейтинг ташкилотининг минтақавий директори Элизабет Шепард сўзга чиқиб, олий таълим муассасаларининг халқаро нуфузли рейтинглардан жой эгаллаш имкониятлари, талабаларни университетга жалб қилишда халқаро тенденциялар, THE рейтинги тизимидаги баҳолаш индикаторлари борасида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг, THE рейтинг ташкилоти вакиллари томонидан THE World University Rankings (WUR) глобал рейтинг методологияси – 13 та кўрсаткич бўйича WUR 2022 натижаларига асосланган маълумотлар чуқур таҳлили, Impact Rankings 2022 Ўзбекистон: кучли ва заиф томонлари, келгуси истиқболлар учун имкониятлар, THE Student Pulse: талабаларни университетга жалб қилишда халқаро тенденциялар ва талабалар аудиторияси билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасида маълумот берилди. Шунингдек, “University Portfolio Review” нима ва у нима учун бу муҳим, университетлар рейтингига оид маълумотлар ва уларни таҳлил қилиш воситаларидан фойдаланиш, университет брендини ривожлантириш, халқаро баҳолаш тизими (Европа ва АҚШ), уларнинг афзалликлари ва интерколлегиал қурилма, THE томонидан илмий тадқиқот ва мақолаларни баҳолаш, маҳаллий ва хорижий талабаларни THE мезонлари бўйича тақсимлаш каби мавзуларда тақдимотлар қилинди.

Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мулоҳазаларини билдириш ва барча саволларига жавоб олиш имконига ега бўладилар.






Report Page