Тезликни белгиланган меъёрдан оширганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган

Тезликни белгиланган меъёрдан оширганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 20 октябрь куни “Youtube.com”сайтидаги каналларнинг бирига “СУРХОНДАРЁ ГАИлари наманганлик ҳайдовчига нохақлик қилишди” номи билан видеотасвир жойлаштирилган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 19 октябрь куни вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспектори М-39 автомобиль йўлининг Шеробод тумани ҳудудидан ўтувчи 1388-км.да хизмат олиб бораётган вақтида, давлат рақам белгиси 50 766 ABA бўлган “MAN” русумли юк автомашинаси “Калламазор” аҳоли яшаш пунктида юқори чекланган тезлик 70 км/с бўлган йўлда 91 км/с тезлик билан ҳаракатланиб келаётганлиги учун ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган.

Ўз навбатида, юк автомашинаси ҳайдовчисига содир этган қоидабузарлиги тушунтирилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 281-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 май кунидаги 68-сонли буйруғи талаблари асосида маъмурий баённомани расмийлаштирилган.

Ҳайдовчи маъмурий баённома билан танишиб, имзо қўйган ва ундан аввал эса ҳайдовчининг талабига асосан унинг содир этган қоидабузарлигини исботловчи фотосурат кўрсатилган.

Айни вақтда ҳайдовчининг аризасига биноан Шеробод тумани прокуратураси томонидан суруштирув ишлари амалга оширилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

Report Page