Тезкор тадбир натижасида бир килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси олинди

Тезкор тадбир натижасида бир килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси олинди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 18 март куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Шайхонтоҳур тумани Бобур кўчасида яшовчи Б.А. уйи ҳожатхонасида сақлаётган 6 дона целофан пакетларга ўралган жами 953,40 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси