Тезкор: Психотроп воситалар айланмасига чек қўйилди

Тезкор: Психотроп воситалар айланмасига чек қўйилди


Инсон умрига завол бўлувчи, кўп ҳолларда аянчли якунга етакловчи психотроп воситаларни аҳоли ўртасида ноқонуний сотиш ва сотиб олиш ҳолатлари ҳамон учраётганлиги афсусланарлидир.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро Р.Ю. маҳаллий фуқарога 1 млн 757 минг сўм эвазига жами 432 донаРедуксин” психотроп дори воситаларини сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан фуқаро Р.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу каби "уддабуронлар" қонунларни четлаб ўтишга ҳар қанча уринмасин, адолат қарор топади, жиноятчи эса жазосиз қолмайди!


Report Page