Тезкор: Кредит расмийлаштириб бериш эвазига пора олган банкир қўлга тушди

Тезкор: Кредит расмийлаштириб бериш эвазига пора олган банкир қўлга тушди


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг ҳар қандай шаклига барҳам бериш борасида мунтазам равишда фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган ана шундай тадбирлардан бирида 1988 й.т., Самарқанд шаҳрида яшовчи, "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг "Сўғдиёна" банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 млн. сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 млн. сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келаётганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз "жиғилдон"ини ўйлаб, қонунга хилоф тарзда фуқаролардан пул ундиришни "касб" қилган бу каби кимсалар энди қонун олдида жавоб беришади. Огоҳ бўлинг, азизлар!

Report Page