Тезкор: 25 минг 500 АҚШ долларига "Ажал оғуси"ни сотаётганлар ушланди

Тезкор: 25 минг 500 АҚШ долларига "Ажал оғуси"ни сотаётганлар ушланди


Гиёҳванд моддалар инсон умрининг заволи. Бутун дунё бўйлаб мазкур воситаларга қарши кечаётган аёвсиз курашга қарамай, мўмай даромад илинжидаги манфур кимсалар ҳамон борки, неча оилаларнинг ёстиғи қуришда давом этяпти.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда "ажал оғу"сини тарқатишни касб қилганлар қўлга тушди.

Хусусан, 1998 йилда туғилган, Ургут туманида яшовчи фуқаро Б.Х., 1995 йилда туғилган М.Ж. ҳамда 1988 йилда туғилган Й.Ф.лар гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, Ургут тумани “Жарқишлоқ” маҳалласи ҳудудида 1 кг “опий” гиёҳвандлик воситасини маҳаллий фуқарога 25 минг 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Қилмиш-қидирмиш", дея бежиз айтишмаган. Бировни хонавайрон қилиш эвазига ризқ топганларнинг борар манзили боғ-у бўстон эмас, панжара орти бўлиши, шубҳасиз.

Report Page