Тезкор: 2 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситасини сотаётганлар қўлга олинди
Жорий йилнинг 1 декабрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Самарқанд вилояти ИИБ ҳамкорлигида гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида фаол тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Пахтачи туманида яшовчи, 1985 й.т. Н.А. фуқаро маҳаллий фуқарога 600 гр. "Марихуана" гиёҳвандлик воситасини 50 млн. сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, Н.А.нинг жиноий шериги – 1988 й.т. О.Х.нинг уйида 1 кг 800 гр. "Марихуана" гиёҳвандлик воситасини сақлаб келинаётгани аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тадбир давомида, жами 2 кг 400 гр. “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иш қўзғатилиб, даслабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.